"Барселона" мавсум олдидан "Реал"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайтида маълум қилди.
"Барса" АҚШда тўртта синов ўйинини ўтказади. Аввалига Хави Эрнандес шогирдлари “Ювентус” (22 июл), кейин “Арсенал” (26 июль) билан учрашади. 29 июл куни 80 000 томошабинга мўлжалланган аренада "Эль Класико" бўлиб ўтади ва "Барселона"нинг сафари "Милан"га қарши ўйин билан якунланади.
33-турдан кейин Каталония клуби 82 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Реал Мадрид" 68 очко билан учинчи ўринда бормоқда.