Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бокс-2023. Руслан Абдуллаев Ўзбекистонга бешинчи олтин медални тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун 7та вазнда сўнгги финал жанглари ўтказилмоқда. 63,5 (64) кг вазн тоифасида рингда 2021 ва 2022 йилги Осиё чемпионлари Чинхориг Баатарсух (Мўғулистон) ва Руслан Абдуллаев (Ўзбекистон) тўқнаш келишди.

Мўғул боксчиси бўй ва қўлларининг узунлиги жиҳатдан устунликка эга бўлса, ҳамюртимиз ўзининг тажовузкор ҳаракатлари эвазига рақибнинг бу устунлигини йўққа чиқаришга ҳаракат қилди. Биринчи ва иккинчи раундларда ҳамюртимиз кичик устунликка эга бўлди ва икки бўлим якунига кўра фақат икки нафар ҳакамнинг овозида икки очколик фарқни юзага келтирди. Барчасини учинчи бўлим ҳал этиши керак эди.

Учинчи бўлимда ҳар икки спортчи чарчаб қолгани сезилиб турди. Руслан эса иштиёқ эвазига рақибга нисбатан кўпроқ зарба йўллай олди. Натижада якуний баҳолар 5:0 кўринишда бўлди — 30:27, 29:28, 29:28, 29:28, 29:28.

Шу тариқа, Руслан Абдуллаев Осиё чемпионлигидан сўнг жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Тошкентдаги турнирда олтин медалларимиз сони бештага етди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:07, 14.05.2023.
Ўқилди: 2974 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.