“Милан” клуби футболчиси Лука Антонини якшанба куни “Интер” билан бўладиган навбатдаги дерби ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Дерби ҳар доим муҳим ўйин бўлиб келган. Лекин, айниқса, ҳозир биз учун ушбу дербининг аҳамияти жуда юқори. Спорт формамизни секин-асталик билан энди тиклаяпмиз ва ўзимиз хоҳлаган жойда юриш учун ҳаракат қиляпмиз. Биз якшанба кунги ўйинда азалий рақибимиз устидан ғалаба қозонамиз ва уч очкони қўлга киритамиз деб ўйлайман”.
Антонини “Милан”нинг фанати эканлигини ҳам таъкидлади.
“Милан” ва унинг ранглари мен учун ҳамма нарса. Ўйинчи бўлганимга нисбатан томошабин бўлсам, клубнинг ўйинларидан кўпроқ завқ оламан”, - дейди Антонини.