Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сергей Арсланов: «Ҳаммаси яхши, аммо натижа ёмон бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида термизликлар бош мураббийи Сергей Сергеевич Арсланов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Сергей Сергеевич ўз сўзини одатдагидек ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ҳаммага хайрли кеч. Ўйин борасида қисқача тўхталадиган бўлсак, ҳаммаси яхши ва шу билан бирга, ёмон бўлди. Боиси, яхши деганда, йигитларимизнинг учрашув якунигача кураш олиб боришганини таъкидламоқчиман. “Навбаҳор”нинг яхши шаклланган жамоа эканлигини барчамиз биламиз. Бундан ташқари, бу ерда футболни севишади, мухлислар астойдил жамоани қўллаб-қувватлаб туришади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди, шунга қарамай, пенальтидан урилган гол бутун ўйин тақдирини ҳал этди. Ёмон, яъни салбий жиҳат деганда, қониқарсиз натижани назарда тутяпман. Биз доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўямиз. Афсуски, бугун қимматли очколарни қўлга киритиш насиб қилмади. “Навбаҳор” жамоаси ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

— “Навбаҳор”нинг ўйинлари борасида қандай фикрдасиз?
— Биз “Навбаҳор” тарихини яхши биламиз. 1996 йили чемпион бўлганида юлдузли таркибга эга эди. Ҳозирги раҳбарият ва мураббийлар штаби ўша чемпионликни қайтаришга уринишмоқда. “Навбаҳор” кучли мураббийлар штабига эга, шунингдек, Самвел Бабаянни яхши менежер ва функционер  сифатида биламиз. Жамоада кўплаб тажрибали ва индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар йиғилган. Жамоа ўйинини тўлиқ ўрганиб чиққандик, ўйинни қанот орқали қуришини, тезкор футболчиларга эгалигини инобатга олгандик. Бугун қаршилик кўрсатиш қийин бўлди. Биринчи бўлимда жуда қийналдик, иккинчи бўлимда эса ўйинда бурилиш ҳосил қилдик. Шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам катта раҳмат, уларга самимий миннатдорчилик билдираман.

— “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Сал олдин айтганимдек, жамоада кучли мураббийлар ва футболчилар жамланган. Самвел Бабаян ҳар бир деталларга эътибор қаратади. Ҳимоя ёки ҳимоядан ҳужумга чиқиш, умуман, ҳаммасига эътибор қаратади. 1996 йилги чемпионликни қайтариш учун ҳаммаси етарли.

— Ортда қолган турларни инобатга олган ҳолда, “Сурхон” учун энг оғир ўтган ўйин қайси бўлди деб ўйлайсиз?
— Мен қайсидир баҳсни ажратиб кўрсатолмайман. Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Ишонинг, ҳар бир беллашув жуда қийин ўтади. Айниқса, Наманганда жуда қийин, чунки мухлислар босимини ҳам ҳис этасиз.

— “Сурхон” таркибидан асосан ёш ва маҳоратли  футболчилар ўрин олишган, Яхши ўйнаётган футболчиларга гранд жамоалардан таклифлар бўлиши мумкин. Шу ҳолатда қандай йўл тутасиз? Уларни қўйиб юборасизми?
— Биз жамоамиз аъзоларининг футболчи сифатида ўсиши тарафдоримиз. Агар кучлироқ жамоадан таклиф тушса, бунга қаршилик қилмаймиз. Бу клубимиз фалсафаси десак ҳам бўлади. “Сурхон” футболчилар учун ўзига хос “трамплин” бўлиб берса, бундан фақат хурсанд бўламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:57, 15.05.2023.
Ўқилди: 1272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик