Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Тартибли «Барса»

Баҳо:
+ | -

Ёзда «Барселона» нафақат ҳужумчиларни, балки ҳимоячиларни ҳам (Кристенсен, Алонсо, Бельерин ва Кунде) ўз сафига қўшиб олди, аммо ҳимоя етакчиси - Араухо. У тана билан яхши ишлайди ва яккакурашларда ғалаба қозониш фоизи (64%) бўйича «Барса» ҳимоячилари орасида етакчилик қилади. У ўз жарима майдончаси ичида тўпга тегишлар сони бўйича ҳам етакчилик қилмоқда (104). «Реал Мадрид» билан ўйинда марказий ҳимоячи ҳатто Винисиусни зарарсизлантириш учун ҳимоя қанотига қўйилди. Бу ўшанда иш бермади, лекин бутун мавсумда у ҳақиқатан ҳам яққол ажралиб турди. Кўп йиллар давомида ярим ҳимояда Бускетс асосий ролни сақлаб келмоқда, бу ҳам «Барса»га тўпга эгалик қилишда, ҳам рақибни зарарсизлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу мавсумда ярим ҳимоячи тўсиқлар ва блокировкалар бўйича жамоа етакчиси бўлди. Шунингдек, у промо-паслар бўйича ҳам жамоада биринчи ўринда (219). Бу борадаги кучли учликдан де Йонг (208) ва Педри (171) жой олган.

Гави (18) ва Педри (20) «Барселона» уларга кучли боғлиқ бўлган яна икки футболчидир. Ҳар иккиси учун бу дебют мавсум эмас, аммо энди уларнинг жамоага таъсир кўлами бутунлай ошди. Агар Педри майдонни чуқур кўра олса ва ҳужум векторини белгиласа, Гави майдоннинг керакли қисмига телепортация қилади ва рақибга максимал халақит қилади. Ўзининг камтарона тузилишига қарамай, у бошқаларга қараганда кўпроқ тўп учун жанг қилишга қодир. Бу ҳам визуал, ҳам статистик жиҳатдан сезилади: Гави қўполликларни содир этиш бўйича жамоа етакчиси ҳисобланади. У 71 марта қоида бузган. Иккинчи ўринда Левандовски бор, унда - 37 қоидабузарлик, гарчи польяк 722 дақиқа Гавидан кўпроқ ўйнаган бўлсада.

Орадан 4 йил ўтиб «Барселона» Испания чемпионатида яна ғалабага эришди. Бу йигитларни Гвардиола жамоаси билан солиштириш мумкинми?

Хосеп Гвардиола даврида футболнинг бошқа савияси бор эди. Ўша пайтда жамоани дунёдаги энг кучли деб аташган - бу субъектив баёнот, аммо мухлислар ҳозирги таркиб ҳақида унчалик кўп гапиришмайди. Жумладан, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан тушиб кетгани сабабли ҳам (Пеп икки марта «Барселона» билан ғалаба қозонган турнир). 2011/2012 йилги мавсумда улар чемпионатда 114 та гол уришган (шундан 50 тасини Месси урган). Ҳозир «Барселона» кўпроқ прагматик услубда. Ҳозирда 33 турдан кейин клуб ҳисобида 64 та гол бор. Бу ҳар бир ўйинга ўртача икки голдан ҳам кам дегани. «Барса» 11 марта 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани маълум. Масалан, бу мавсумда «Сити», «Наполи» ва «ПСЖ» минимал ҳисобда атиги тўрт мартадан кўп ғалаба қозонмаган, «Бавария» эса бир марта (ўшанда «Фрайбург» 18 та зарбадан битта гол ўтказиб юборган эди). Бу ёзда «Барселона» ҳужумда учта энг яхши ўйинчи билан шартнома имзолаганига қарамай голлар борасида муаммоларга эга. Клуб Роберт Левандовскини (45 миллион евро), Рафиньяни (58 миллион евро) сотиб олди.

Барса жуда кам гол ўтказиб юборади. Ҳимоя қанчалик яхши қурилган?

«Барселона» бу мавсумда кам гол ўтказиш бўйича рекордларни янгиламоқда. Улар 13 та гол ўтказиб юборган. 25 та ўйинда жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Клубнинг аввалги рекорди 24 та эди – 1986/1987 йилги мавсумда қўлга киритилган. 

Ўтказиб юборилган голлар сони ҳам ҳайратланарли - 34 турда 13 та. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 0,333 тўғри келади. Топ 5 Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши кўрсаткич 0,367 эди (1969/1970 йилги мавсумдаги «Кальяри»). Хўш, «Барселона» қандай қилиб бундай ажойиб ҳимояга эга? FBref маълумотларига кўра, «Барселона» жорий мавсумда 25,4 та гол ўтказиб юбориши мумкин эди. Бу ҳали ҳам Ла Лигадаги энг яхши натижа, аммо ҳақиқий рақамлардан 14,4 та голга кўп. Ушбу аномалия икки сабабга кўра мумкин бўлди. Биринчидан, рақиблар атиги 26,3% вақтда нишонни аниқ олишди, бу мавсумдаги энг паст кўрсаткич (масалан, «Реал Мадрид» рақиблари учун 30,3 фоиз имконият берган).

Иккинчи сабаб - Марк-Андре тер Штегеннинг ажойиб мавсуми. Аниқроғи, у ва тўпни тўсиб қўйган ҳимоячилар. Маълум бўлишича, «Барселона» дарвозага йўлланган зарбаларнинг 88 фоизини бартараф этган - бу мавсумдаги энг яхши кўрсаткич. Масалан, «Реал» шунга ўхшаш зарбаларнинг 75 фоизини тўсган.

Киритилди: 12:15, 15.05.2023.
Ўқилди: 3879 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.