"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Луи Саанинг фикрича, Криштиану Роналду 2022 йилнинг кузида берган интервьюсида клубни танқид қилгани тўғри бўлган.
"Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" ҳамма нарсани қайта қуриш кераклигини айтганида ҳақ эди.
Менимча, қайта қуришнинг бир қисми Роналдунинг ўша интервьюдаги сўзларидан кейин бошланди. У бизни машғулот майдони ва стадионга қарашга ундади ва натижада ҳаммаси ўзгара бошлади.
"Манчестер Юнайтед" Роналду, Фердинанд, Гиггз, Скоулз ва ван Нистелрой каби футболчиларни тинглаши керак, чунки клуб яна қандай ғалаба қозонишини аниқлаб олиши керак", деди Саа.