Кириш Регистрация

«Барселона» «Ньюкасл» билан Энтони Гордоннинг трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» трансфер бозорида тезкор ҳаракат қилмоқда. Барчаси шу томонга қараб кетмоқдаки, каталонияликлар ҳужум чизиғига Энтони Гордонни қўшиб олишади. Бу футболчи ҳужумнинг учта позициясида — марказий ҳужумчи ва ҳар иккала қанотда ўйнай олади.

Журналистлар Бен Жейкобс ва Алекс Крук хабар беришича, «Барселона» «Ньюкасл» билан Гордоннинг трансфери бўйича 70 миллион фунт стерлинг (80,8 миллион евро) эвазига келишиб олган. Бонуслар ҳисобига бу сумма янада ошиши мумкин.

«Барселона» келишув тез фурсатда расмийлаштирилишини кутмоқда — каталонияликлар аллақачон 25 ёшли ўйинчи учун тиббий кўрикни режалаштиришмоқда. Аввалроқ Гордон «Барселона» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Киритилди: 22:49, 27.05.2026.
Ўқилди: 991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик