«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну «Челси»нинг қизиқишлар доирасига тушди.
The Sun нашри берган маълумотларга кўра, «кўклар»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ёш хавбекни таркибга қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ, «қизил иблислар» апрель ойи охирида янги шартнома имзолаган ўз футболчисини катта эҳтимол билан қўйиб юбормайдилар.
Кобби Майну «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Майнунинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













