Англия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида махфийликни сақлаш мақсадида шпионажга қарши ҳимоя чораларини кучайтиради. The Sun нашрининг хабарига кўра, инглизларнинг Канзас-Ситидаги машғулот базасида полиция навбатчилиги ва махсус дронлар назорати йўлга қўйилади.
Ушбу дронлар зарурат туғилганда база узра учиб юрган «айғоқчи» БПЛАларни (бошқарувсиз учиш аппаратлари) уриб тушириш ваколатига эга бўлади. Бундан ташқари, база ҳудудида сигналларни бўғувчи махсус қурилмалар (глушилкалар) ўрнатилади.
Терма жамоа бош мураббийи Томас Тухель ушбу чораларнинг муҳимлигини қуйидагича изоҳлади:
«Агар сиз ўйиндан бир кун олдин жамоавий комбинациялар, стандарт вазиятлар ва пенальтилар устида ишлаётган бўлсангиз, бу жуда муҳим. Рақибингиз бу режалардан хабардор бўлишини истамайсиз. Махфийлик сизга ҳал қилувчи устунлик беради».
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси Хорватия, Гана ва Панама вакилларига қарши майдонга тушади.













