Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Фликнинг шахсан ўзи бу трансферни сўраган

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансферини амалга оширишда қатъий туриб олди. «Кўк-анорранглилар» шов-шувли келишув шартларини келишиб олишди ва футболчи бугуннинг ўзида трансферни якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Журналист Хосе Альвареснинг хабар беришича, Флик шахсан клуб раҳбариятидан англиялик футболчини сотиб олишни сўраган. Немис мутахассиси 25 ёшли футболчининг нафақат ўйин услуби, балки руҳий хусусиятларидан ҳам ҳайратда қолган, чунки у жамоа ҳужумини янада ранг-баранг қилишига ишонади.

Энтони Гордоннинг трансфер суммаси 70 миллиондан 80 миллион еврогача баҳоланмоқда. «Қарғалар» юлдузига «Ливерпуль» ва «Бавария» клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.

Киритилди: 08:19, 28.05.2026.
Ўқилди: 4491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик