«Барселона» «Ньюкасл» билан Энтони Гордон трансфери бўйича музокараларни бошлади. Аввалроқ Каталония клуби 25 ёшли вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, дастлаб «блауграна» спорт директори Деку бу келишув жуда қимматга тушади деб ҳисоблаган. Бироқ эндиликда «Барса» футболчини тахминан 60 миллион фунт (70 млн евро) эвазига қўлга киритиши мумкинлигига ишонмоқда. «Қарғалар» эса ўз футболчиси учун камида 75 миллион фунт (87 млн евро) олмоқчи.
Шунингдек, Гордонни ўз сафига қўшиб олиш учун Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Якунланган АПЛ мавсумида Энтони 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













