Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Гвардиол учун нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

The Independent нашрининг маълумотларига кўра, Хорватиялик футболчини сотиб олишга Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Қаймоқранглилар» ўйинчи учун курашда бошқа топ-клубларни ортда қолдиришга ҳаракат қилади. «Манчестер Сити» ўз ҳимоячиси учун 70 миллиондан 75 миллион еврогача нарх белгилади.

Йошко Гвардиол 2023 йилда «РБ Лейпциг»дан «Манчестер Сити»га 90 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Гвардиолнинг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:44, 27.05.2026.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик