Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Роналду фаолияти давомида кимларни ҳақорат қилган: Рунидан Мессигача...

Баҳо:
+ | -2

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду аллақачон миллионлар ўйини тарихидан жой олганига шак-шубҳа йўқ. Бироқ ҳатто буюк футболчилар ҳам хоҳ яшил майдонда, хоҳ унинг ташқарисида бўлсин, турли жанжал, можароларга сабаб бўладилар. Келинг, айнан Криштианудан танбеҳ олган машҳур футбол юлдузларини эсга оламиз.

Пеле

Рио Фердинанд билан бўлган интервьюсида Роналду ўзининг асосий мақсади фаолияти давомида 1000та гол урган дастлабки ўйинчи бўлиш эканлигини баён этганди. Шунингдек, у барча голлари расман қайд этилиши муҳим эканлигини таҳкидлаб ўтганди: «Тез орада голларим 900тага, кейин 1000тага етади. Агар жароҳатларга дуч келмасам, бу мақсаддан воз кечмайман. Мен шунга эришишни истайман. Аввал ҳам шунча гол уришганми? Менинг голларим бошқаларникидан фарқ қилади: барча голларим видеодан жой олган, шундай экан, мен буни исботлай оламан».

Пеле ҳақида Криштиану ҳеч нарса демаган бўлсада, кесатиқ яққол тушунарли. Гиннесс рекордлар китобида бразилиялик афсонанинг 1279та гол урганлиги, уларнинг 767таси расмий учрашувларда амалга оширилгани зикр этилган. Ўшанда Фердинанд мириқиб кулган ва жавоб берганди: «Ахир сен Альфредо Ди Стефано, Пеле ва Эйсебиолар ҳақида гапиряпсанку».

Таъкидлаш жоизки, Роналдунинг голлари ҳозир 900тага етган. Назарий жиҳатдан олганда, у ўз орзусига эришиши мумкин.

Лионель Месси

Ҳозир Криштиану Месси ҳақида профессионалларга хос маромда, гоҳида илиқ фикрлар билдиради. Лекин бу доимий эмас. Айниқса, улар ўртасидаги рақобат авжига чиққан кезларда португалиялик футболчи аргентиналик касбдошини гап билан узиб оларди. Энг дағал муомалани Роналду 2021 йилда, Месси «Олтин тўп» совринини қўлга киритганида намойиш этганди. Чунки у ўта норози кайфиятда юрганди. Мукофотнинг тақдимот маросимидан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда ўз мухлислари постида қолдирган «фактлар» номли баёнотда Лео унга лойиқ эмаслигини эътироф этди: «Месси мавсумни ўртамиёна даражада ўтказиши мумкин, аммо улар совринни доимо унга беришга сабаб топишади. Ўғирлик. Ифлослик. Шармандалик. Роналду доимо тарихдаги энг зўр футболчи бўлиб қолади».

Хави

Испаниялик ярим ҳимоячи ўз даврида португалиялик футболчига футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи - Лионель Месси билан бир вақтда туғилиш бахти насиб этмаганлигини айтганди: «Хавининг нималар дегани мени умуман қизиқтирмайди, мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Сизларга нима дейишимни истайсиз? У барча совринларни қўлга киритган, лекин ҳеч қачон «Олтин тўп»ни олмаган. Менда эса 3та. Демак, унинг нима дейиши мен учун аҳамиятсиз».

Уэйн Руни

Бир пайтлар улар «МЮ»да қалин дўст эдилар. Бироқ вақт ўтиши билан ўртадаги муносабатлари ёмонлашиб кетди. Англиялик ҳужумчининг Мессини барча замонларнинг энг яхши футболчиси сифатида ҳурмат қилишини очиқчасига эътироф этиши Роналдунинг ҳамиятига оғир ботди.

Пирс Морган билан бўлган ўзаро суҳбат чоғида Криштиану шундай деганди: «У мени аввалгидек ўйнай олмаяпти, дедими? Эҳтимол, Уэйн мени ҳар куни танқид қилаётгандир. Чунки ҳозир қиладиган бошқа иши йўқ, фаолиятини тугатган. Мен эса ҳамон юксак савияда тўп суряпман. Мен ундан яхшироқ ўйнайман, демоқчи эмасман. Бироқ бу ҳақиқат».

Алессандро Флоренци

2019 йил майидаги «Ювентус» - «Рома» учрашувида Роналду ва италиялик футболчи ўртасида мухлислар қизғин можарога гувоҳ бўлишди. Флоренци Роналдуга гап қайтармоқчи бўлганида, Криштиану бармоғини лабига қўйиб, рақибини жим бўлишга ишора қилди. Кейин паст бўйли рақибини калака қилиб кулди. Миш-мишларга биноан, Криштиану Алессандрога гап қайтариш учун ёшлик қилишини айтган. Қизиғи шундаки, ўша баҳсда паст бўйли италиялик ҳимоячи гол урган ва «Рома» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Чо Ги Сун

Албатта, бу рўйхатимиздаги энг жарангдор ном эмас. Лекин Роналду билан бўлган можароси эслашга арзийди. Воқеа ЖЧ-2022 турнирида юз берганди. Жанубий Кореяга қарши беллашувнинг 65-дақиқасида захирага олинган Криштиану норози кайфият билан майдонни тарк этаётганида, кореялик футболчи ундан тезроқ юришни талаб қилганди.

«Воқеа шундай бўлганди: мен майдон четига юра бошлаганимда, Жанубий Корея терма жамоасининг ўйинчиси тезроқ юришимни талаб қилди. Мен эса ундан оғзини юмиб юришини талаб қилдим». Чунки унда буйруқ бериш ҳуқуқи йўқ», деганди Роналду.

Саудия Арабистони мухлислари

Бу онда-сонда учрайдиган, ўзгача ҳодиса. «Ал-Наср»га қарши майдонга тушган барча жамоаларнинг мухлислари учрашув пайтида мунтазам равишда Месси фамилиясини тилга олган ҳолда қичқирадилар. Бу эса табиийки, Роналдунинг кайфиятини бузади.

Яқинда Криштиану Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилди. Афтидан, орани очиқ қилишни мўлжаллаган рақиблари тугаган эмас.

Роналду ўзининг ҳатти-ҳаракатларидан афсусланадими?

Бу фақат унинг ўзига маълум, ўтган ҳафтадаги мулоҳазаси эса қуйидагича: «Кеча интернетда энг машҳур ўйинчини кўрдим - у менман. Шу сабабли, газеталарнинг биринчи саҳифасидан жой олишни истаган футболчи ёки мураббий мен ҳақимда гапиради. Бу нормаль ҳолат».

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:36, 28.09.2024.
Ўқилди: 14031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.