Туриннинг "Ювентус" клуби бразилиялик қанот ҳимоячиси Алекс Сандро билан янги шартнома имзолаш устида иш олиб бормоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 32 ёшли футболчи "бьянконерилар" билан шу ёзда тугайдиган шартномасини 1 йилга 2024 йилгача узайтиради.
Алекс Сандро 2015 йилда "Порту"дан 28 миллион евро эвазига туринликлар таркибига келиб қўшилган эди.