Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЖЧ U-20. Турнир юлдузлари билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

Бугун, 20 майдан бошлаб Аргентина яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Ушбу нуфузли турнир бошланишидан аввал мусобақада иштирок этувчи термаларнинг энг юлдуз футболчилари ҳақида тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Демак, бошладик.

Максимо Перроне
Мамлакат: Аргентина
Ёш: 20
Клуб: "Манчестер Сити"
Ампула: Таянч ярим ҳимоячиси

Перроне 18 ёшидаёқ "Валес Сарсфилд" жамоасининг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди, клуб билан бирга Либертадорес кубоги ярим финалига чиқди ва Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони эътиборини тортди. Январь ойида у "Манчестер Сити"га ўтиб, АПЛда дебют қилишга улгурди. Гвардиола ёш футболчининг келажагига шубҳа қилмаяпти.

Роберт Ренан
Мамлакат: Бразилия
Ёш: 19
Клуб: "Зенит"
Ампула: Марказий ҳимоячи

Россия чемпионатига бефарқ бўлмаган футбол мухлислари Ренанни "Зенит"даги ўйинлари билан яхши танишса керак. У аллақачон Бразилия U-20 термасининг асосий етакчисига айланган ва Жанубий чемпионатидаги ғалабада миллий жамоасининг энг асосий юлдузларидан бирига айланган. Хабарларга кўра, трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланаётган футболчини турнирдаги ҳаракатларини кузатиш учун Испания, Англия ва Италиянинг бир қанча клублари ўз скаутларини юборган.

Маркос Леонардо
Мамлакат: Бразилия
Ёш: 20
Клуб: "Сантос"
Ампула: Маказий ҳужумчи

Бразилия термасининг ҳар бир авлодида кучли ҳужумчи бўлиши табиий бир ҳолга айланиб қолган. Маркос Леонардо кичик "селесао"нинг ҳужумдаги асосий қуроли ҳисобланади. 20 ёш бўлишига қарамасдан у "Сантос" сафида 141 та ўйинда, 42 та гол уриб, 10 та ассист қайд этган. Ҳозирда Леаонардонинг баҳоси 15 миллион евро.

Жарелл Куанса
Мамлакат: Англия
Ёш: 20
Клуб: "Ливерпуль"
Ампула: Марказий ҳимоячи

Англия U-19 терма жамоасининг Европа чемпионатидаги ғалабасига асосий сабабчилардан бири айнан Жарелл Куанса ҳисобланади. Ортда қолаётган мавсумни "Бристоль Сити" сафида ижарада ўтказган Куасага жамоа мураббийи Жоуи Бартон қўйидагича тариф берган: "Жарелл жуда иқтидорли футболчи. У албатта юлдуз бўлиб етишади". ЖЧ олдидан у "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди. Айни вақтда Куанса 400 минг еврога баҳоланган.

Кейден Кларк
Мамлакат: АҚШ
Ёш: 19
Клуб: "Лейпциг"
Ампула: Ҳужумкор ярим ҳимоячи

Кейден Кларк - "Барселона"нинг Америкадаги академиясининг иқтидорли битирувчиларидан бири. У академиядан сўнг "Нью-Йорк Редд Булз" билан шартнома имзолади. Клуб учун у 50 та ўйинда 8 та гол урди. Transfermarkt 2.8 миллион еврога баҳолаган Кларкнинг навбатдаги манзили "Лейпциг" бўлади. У клуб билан 2025 йилгача шартнома имзолаган, аммо ҳозирча бирорта ўйинда қатнашмаган.

Вильсон Одобер
Мамлакат: Франция
Ёш: 19
Клуб: "Труа"
Ампула: Ўнг қанот вингери

"ПСЖ" тарбияланувчиси клуб асосий таркибидан ўрин ололмаслигини билгач, Франциянинг бошқа бир жамоаси "Труа" билан шартнома имзолайди. У Лига1 нинг жорий мавсумида 32 та ўйинда 4 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди. Трансфер нархи 5 миилион еврога баҳоланган Одобер ҳозирда юртида янги Коман ёки Дембелега қиёсланмоқда.

Яна бир қатор футболчилар диққат марказимизда бўлади:

Андрей Сантос (Бразилия) ва Карни Чуквуэмека (Англия) — "Челси"нинг қишги трансфер ойнасидаги янги харидларидан ҳисобланади.

Кенди Паэс (Эквадор) - турнининг энг ёш футболчиси. У 16 ёшда бўлишига қарамасдан ўз ватанида "Индепендьенте" клубининг асосий таркибида ўринга эга.

Алан Виржиниус (Франция) - форвард. "Сошо"нинг собиқ ва янги мавсумни "Лилль"да ўтказадиган футболчи.

Алан Рахас (Колумбия) - Россиянинг "Арсенал" клубининг 17 ёшли дарвозабони.

Лусиано Родригес (Уругвай) - Суарес ва Каванининг давомчиси сифатида қаралаётган ҳужумчи. Шунингдек, Нуньеснинг миллий жамоадаги бўлажак рақобатчиси.

Жекк МакГлинн (АҚШ) - "Филадельфия" клубининг жарима зарбалари устаси.

Ахмед Абдуллахи (Нигерия) - ўз мамлакатида уни кичик Виктор Осимхен деб аташади.

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) - юртимиз U-20 миллий жамоасининг ҳимоядаги етакчиси. У Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида ҳам мунтазам асосий таркибда майдонга тушади.

Федерико Редондо (Аргентина) - Фернандо Редондонинг ўғли. Таянч ярим ҳимояда ишончли ҳаракатлари билан ажралиб туради.

 


Абдубурхон Мамажонов таржимаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:42, 20.05.2023.
Ўқилди: 5904 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.