Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

«Локомотив» янги рекордларни қайд этди

Баҳо:
+ | -

 

Бу йилги мавсум "Локомотив" учун рекордларга ниҳоятда бой бўлмоқда. Жорий мавсумда жамоа ўзининг энг узун мағлубиятсиз ва энг узун ғалабали серияни қайд этди. 2008 йилги мавсумдан кейин ниҳоят йирик ғалабага эришди ва рақиб дарвозасини бир ўйинда 5 марта ишғол қилди.

22-тур доирасидаги "Бунёдкор"га қарши кечган ўйин бу рўйхатга яна бир нечта воқеани қўшиб қўйди. Шу куни "Локомотив" амалдаги чемпионга қарши 7 учрашувдан иборат ғалабасиз серияга барҳам берди. Қолаверса, темирйўлчилар биринчи марта бир ўйинда "Бунёдкор" дарвозасини уч бора ишғол этишди. Яна бир эътиборли воқеа, "Локомотив" ўзининг ушбу мавсумда 11-ғалабасини тантана қилди.

Шу пайтгача темирйўлчилар фақат 2009 йилда мавсум давомида 11 марта ғалабага эришган ва бу уларнинг бир мавсумда энг кўп ғалаба қозонган мавсуми бўлиб турганди. Демак, "Локомотив"да жорий мавсумда яна бир рекордни янгилаш имконияти мавжуд ва бунинг учун темирйўлчилардан қолган ўйинларни ҳам кўтаринки руҳда ўтказиш талаб этилади.

Манба: fc.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:40, 09.10.2012.
Ўқилди: 4404 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик