Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЎФАда болалар футболи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда футболни ривожлантириш ва болалар футболидаги олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликларни таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ҳудудий футбол ассоциациялар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов, Болалар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов, Кадрлар бўйича бош мутахассис Олимжон Юлдашев, ҳудудий футбол ассоциациялар вице-президентлари, техник директорлар ва болалар футболига маъсул мутахасисслар иштирок этишди.

Кун тартибига кўра  дастлаб ҳудудларда  "Football for school's" - "Мактабларда футбол" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги режалар, ҳусусан амалий ва назарий семинар машғулотларини ёзги оромгоҳларда ўтказиш, ФИФА томонидан ишлаб чиқилган "Football for school's" мобиль платформаси бўйича семинар машғулотларини назорат қилиб бориш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

1-июн "Халқаро болаларни химоя қилиш куни" ва "Оммавий футбол" куни муносабати билан ўтказиладиган футбол фестивалларини ҳудудларда оммавий флешмоб тарзида  умумтаълим мактабларида ўтказиш,  нодавлат (хусусий) футбол мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга кўмаклашиш, Ҳудудлардаги олий ўқув юртларида тахсил олаётган талабалар ўртасида "Талабалар лигаси" футбол тадбирларини ўтказиш, ҳудудий футбол академиялар ва футбол мактабларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий футбол ассоциациялар назорат қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Йиғилиш якунида эса жорий йилнинг 13-18 май кунлари бўлиб ўтган "Спорт мактаблари футбол лигаси" Ўзбекистон чемпионати якунлари тахлил қилинди.

Киритилди: 15:54, 25.05.2023.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик