Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Анчелотти Азарнинг келажаги ҳақида фикрларини билдириб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида ярим ҳимоячи Эден Азарнинг Мадрид клубидаги келажаги ҳақида гапирди.

"Азарнинг шартномаси бор ва бу унинг қолишини англатади. Агар у бахтсиз бўлса, клубдан уни қўйиб юборишни сўраши керак, агар у бахтли бўлса, бошқалар каби қолсин", - деди мадридликлар бош мураббийи.

32 ёшли бельгиялик футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён "қаймоқранглилар" сафида тўп суради.

Футболчи жорий мавсумда “Реал” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:47, 27.05.2023.
Ўқилди: 2526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик