“Рома” А Сериянинг 7 туридан бери ғалаба қозона олмади.
Бугун Жозе Моуриньо шогирдлари “Фиорентина”га мағлуб бўлди (1:2) ва кучли тўртликка кириш имкониятидан маҳрум бўлди. Пойтахт клуби 37 ўйиндан сўнг 60 очкога эга, тўртинчи ўриндаги “Милан” 64 очкога эга.
Шу билан бирга, римликлар Европа лигаси орқали Чемпионлар лигасига йўл олиш имкониятига эга. 31 май куни улар финалда “Севилья” билан куч синашади.
Барча мусобақалардаги сўнгги 9 учрашувда "Рома" фақат битта ғалабага эришди - Европа лигасида "Байер" устидан ғалаба.