"Милан" билан шартномасини 2028 йилгача узайтирган Рафаэль Леау янги шартномаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Шартнома узайтирилганидан жуда мамнунман, чунки айнан шуни хоҳлагандим. Бу шунчаки тўғри қарор бўлди. Милан менинг уйим, у ерда ҳамма мени яхши кўради. Чемпионликни қўлга киритганимизда, мен бу клубнинг буюклигини англадим. "Милан" мен учун жуда кўп нарсани англатади”, деди Леау.