Жаҳон чемпионатида -62 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Феруза Содиқова ҳам илк жангини муваффақиятли ўтказди.
Иккинчи даврадан баҳсларга киришган юртдошимиз болгариялик Мартина Атанасовани 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.