Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёш атлетларимиз Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

4 июнь куни Жанубий Кореянинг Ечхон шаҳрида старт олган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг энг кучли ёш атлетлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эса 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистон жамоаларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Дилшода Усмонова (стипл-чез)
Ўғилой Норбоева (кўпкураш)

Кумуш медаль:
Дунёзод Сайфуллаев (диск улоқтириш)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)
Элина Силямиева (босқон улоқтириш)
Нодир Норбоев (ўн кураш)

Бронза медаль:
Самандар Маҳмудов (ўн кураш)

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:22, 07.06.2023.
Ўқилди: 1106 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик