Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Спортчи фаолиятидаги педагогик кўникма!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бироз олдин юртимизнинг нуфузли олийгоҳлари қаторида турувчи Чирчиқ давлат педагогика университетида ушбу олийгоҳ ректори ҳамда спортчи талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда спорт соҳасида халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган талабаларнинг эришган натижалари сарҳисоб қилинди ҳамда улар муносиб тақдирланди.

Ушбу учрашувнинг бош мақсади қуйидагича эди: юртимизда спорт ҳамда педагогика соҳаларини параллел тарзда олиб бориш; ёш спортчиларни кучли мураббий қилиб яратиш йўлидаги ишлар режасини тузиш; мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи ёшларни олийгоҳлар кесимида оммавий тарзда спортга жалб этиш.

Даставвал сўзга чиққан университет ректори Муҳаммедов Гофуржон Исроилович талаба-ёшларни ушбу муваффақиятлари билан қутлади ҳамда юртимизда спортга берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтди: 

"Университетимиз очилганидан буён жуда қисқа муддатда катта ютуқларга эришиб келмоқда. Ушбу ўтган 6 йил давомида талабаларнинг қўлга киритаётган натижалари анча қувонарли. Барча факултетлар орасида айниқса, спорт йўналиши талабалари нафақат олийгоҳ, балки юртимиз шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилмоқда. Барча ушбу ютуқларни кўрганидан беҳад шод. Энг муҳим жиҳатни унутмаслик керакки, талаба спортчи сифатида фақат ўз соғлигини яхшиламайди, у шунингдек, ўзидан кейинги спортчиларни ҳам юқори даражага олиб чиқишда тер тўкади. Демак, спортчи-педагогларни тайёрлаш масаласи ўз долзарблигини йўқотмаслиги зарур.  Бу йўлда куч ва салоҳиятингизни сарфлаганингиз учун университет номидан миннатдорчилигимни билдираман. Шуни унутмайликки, мамлакатни ҳеч бир соҳа спортчалик дунёга танитмайди. Ушбу натижалар ортида қаҳрамонона меҳнат ётибди. Мана, АҚШда қандай ютуқларга гувоҳ бўлдингиз. Энди Таиландга сафарингиз ҳам муваффақиятли бўлишига умидвормиз. Камчиликлар устида ишланг. Юқорида таъкидлаганимдек, педагогика ҳамда спортни параллел олиб кетсангиз, катта ҳурмат топасиз".

 

Шунингдек, якунига етган ўқув йили давомида Америка, Австралия, Ҳиндистон, Франция, Перу, Италия, Хитой каби қатор давлатларда ташкил этилган турнирларда иштирок этган талабалар таниқли спортчи, дзюдо бўйича жаҳон чемпиони ҳамда олимпиада совриндори Абдулла Тангриев билан қизиқарли суҳбатда иштирок этди, фахрийга ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат қилди. Осиёнинг кўп карра чемпиони ёшларга фаолияти давомидаги улкан тажрибаси билан ўртоқлашар экан керакли кўрсатмаларни ҳам бериб ўтди:

"Барчангизни ушбу ютуқлар билан табриклайман, янада бардавом бўлсин. Маданиятимизни чет элда тарғиб қилиш улкан фахр дегани. Буни фақат спортчи бўлганларгина тушуниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида педагогика соҳасида ҳам ёшларга илм берасизлар ва бу ишингизни янада масъулиятли қилади. Ҳар бир инсонда ҳис-ҳаяжон туйғуси бор. Мураббий ўз шогирдини мусобақага тайёрлаш чоғида кучли руҳшуносга айланиши ҳам талаб этилади. Бу борада японларни мисол қилиб келтириш мумкин. Дзюдо курашга яқин спорт тури. Шу сабабли менда ҳиссиётлар, ҳаяжон борасида қийинчилик бўлмаган. Кўп йиллар давомида ўз тажрибангизни ёшларга ўргатиб келсангиз, донишмандга айланасиз, спорт муҳитига кам катта таъсир ўтказган бўласиз. Мен ҳам бир вақтлар ёш пайтларим бу каби маросимларда ўзимдан куч олганман, янада интилишга мотивация пайдо бўлган. Жаҳон чемпиони бўлганимда 30 ёшда эдим. Бу совринни қўлга киритиш учун кўп йиллар меҳнат кетган. Сизлар ҳали жуда ёшсизлар, марралар олдинда. Шу сабабли бир лаҳза ҳам тўхтаб қолишга ҳаққингиз йўқ. Ютуқлар тезда келишини ўйламанг. Бугунданоқ машғулотларни давом эттиринг. Изланишдан чачаманглар! Таклиф учун раҳмат!".

Тадбир давомида шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги спорт фаҳрийлари, университет спорт тўгараклари раҳбарлари ҳамда ЧДПУнинг Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этган ва ғолиб бўлган спортчи талабалари сўзга чиқди. 

Тадбирнинг кулминацион нуқтаси абатта, ғолиб ҳамда совриндорларни тақдирлаш жараёнида юзага келди. Спортнинг волейбол тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказилган U-23 Ўзбекистон чемпионати мусобақасида Тошкент вилояти терма жамоаси номидан  ўйнаган “Педагог” жамоаси 8 миллион сўмлик ваучер билан тақдирланди. Университет ректори шунингдек, “Педагог” жамоасига 15 миллион сўмлик ваучерни топширди. Ушбу жамоа Ўзбекистон 2-лига чемпионатида ҳаваскорлар ўртасида 1-ўринни қўлга киритган; вазир кубоги вилоят босқичида эса 2-ўринга эга чиққан; "Student's Cup" турнирининг вилоят босқичида финалгача етиб борган; унверсиада-2022 спорт мусобақасининг энг сўнгги республика босқичида жамоанинг 11 нафар аъзоси шохсупага кўтарилган. Учрашув сўнгида университет расмийлари яна бир бор спортчилар фаолиятига омад ҳамда зафарлар тилади. 

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:11, 09.06.2023.
Ўқилди: 1226 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.