Кириш Регистрация

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Жаҳонгир Маҳмудов вафот этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Жаҳонгир Маҳмудов 16 октябрь куни 56 ёшида вафот этди.

1955 йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган Жаҳонгир Маҳмудов 1972-1977 йиллар давомида Тошкент Давлат университетининг Шарқ тиллари факультетида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини хориждаги ватандошлар билан алоқа қилиш «Ватан» жамиятида бошлаб, 1985 йилга қадар жамиятнинг Ғарбий Европа ва Америка мамлакатлари бўлимида иш олиб борди.

1985-1989 йилларда Ўзбекистон Хорижий сайёҳлик бўйича Бош бошқармасининг Тарғибот, ахборот ва реклама бўлими бошлиғи, 1989-1990 йилларда эса «Узбекинторг» жамиятида, 1990-1992 йилларда «Интерсервис» жамиятида Прокотол бўлими бошлиғи вазифаларида, 1992-1997 йилларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Протокол хизмати ва аккредитация бошқармасининг Протокол хизмати бошлиғи лавозимида иш олиб борди.

1997-2000 йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган Жаҳонгир Маҳмудов 2000 йилдан Ўзбекистон Футбол федерациясида меҳнат фаолиятини бошлаган эди. У 2006 йилгача ЎФФ Халқаро бўлимига раҳбарлик қилди, 2006 йилдан то шу кунга қадар эса Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариб келаётанди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси ва «Stadion.Uz» интернет-нашри Жаҳонгир Маҳмудовнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Киритилди: 00:19, 18.10.2012.
Ўқилди: 7113 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик