Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Неймар «Ред Булл» ва Хэмилтон томон

Баҳо:
+ | -

Неймар «ПСЖ»нинг чемпионлик байрамидан воз кечиб, Монако Гран-при турнирига борди ва бу қилмишига аллақачон жиддий жавоб олди. Ҳар ҳолда, Париж клуби бразилияликка ошкора эътироз билдирди, унинг ҳаракатини провокацияга йўйди. Амалда Неймар «Ред Булл» жамоаси меҳмонларига ажратилган ҳудудда Мария Шарапова, Орландо Блум, Том Холланд каби ўнлаб машҳурлар орасида «ёнди».

Монако Гран-приси - европойганинг энг жозибали босқичи. Маълум бўлишича, Неймарнинг турнирга ташрифини айнан «Ред Булл» жамоаси моялаштирган. Бинобарин, бразилиялик футболчи ва Авс­трия жамоаси компанияси ўртасида узоқ муддатли муносабатлар бор. Дейлик, Неймар 4 йилча олдин Испания Гран-присида ҳам «Ред Булл» меҳмони бўлганди. «Нега бу ердаман? Чунки бошқа спорт турларига нисбатан Формула 1га меҳрим баландроқ. Айниқса, ажойиб дўстим Луис Хэмилтонни қўллаб-қувватлайман. Қисқаси, «Ред Булл»ни яхши кўраман ва ҳамиша дўстим учун қайғураман», - деди Неймар Sky Sports эфирида португал тилида. Бу лаҳза ESPN (АҚШ) канали ижодкорларини шу қадар ҳайратлантирдики, улар кадрни алоҳида сурат учун кесиб олишди.

Чиндан ҳам, Неймар ва Хэмилтон ўртасидаги дўстлик ришталари анча мустаҳкам. Ҳар ҳолда. футболчи ва пойгачи турли кечаларда кўп марта бирга кўриниш беришган. Жумладан, улар Монако Гран-присининг эртасига Lily~sClub кечасида ҳам учрашиб, роса чақчақлашдилар. Фақат савол шуки, бу Неймарнинг улуғлаш ҳаракатими ёки?

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:33, 20.06.2023.
Ўқилди: 2169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик