Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мурод Исмоилов: «Насаф» бугун оқсади»

Баҳо:
+1 | -

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб тошкентликлар устози иштирок этди.

Мурод Исмоилов: -Бугун мавсумнинг энг муҳим учрашувларидан бирини ўтказдик.  Учрашув кутилганидек анча қийин кечди. Футболчиларимга раҳмат айтаман ажойиб учрашув учун. Биринчи бўлимдаги тезкор голларимиз учрашув тақдирини ҳал этди. Ростини айтганда, бунчалик тез голларни киритишимизн  биз ўзимиз ҳам кутмаган эдик. Барча жамоамиз мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман.

-Жамоангиз бугун жуда яхши ўйнади. “Насаф” жамоаси қайси жиҳатларда бугун ўзини кўрсата олмади, деб ўйлайсиз?

- Учрашувни дастлабки қисмида биз рақибга нисбатан яхшироқ ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса, “Насаф” бизга етарлича ташвиш туғдирди.  Аммо “Насаф” яратилган имкониятлардан унумли тарзда фойдалана олмади. Шу жиҳатларда “Насаф” бугун оқсади. Менимча, бугун биз рақибга ўйнаш имконини яратиб бермадик. “Насаф” бу қаршиликка дош бера олмади, назаримда. Шунингдек, “Насаф”нинг камчиликларидан бири бу дарвоза томон аниқ зарбаларнинг камлигида бўлди.

- Сиз аввал “Насаф” таркибида ўйнагансиз. Ҳозирги жамоа билан олдинги даврни солиштирганда, қандай фарқларни сездингиз?

- Аввало, клуб инфратузилмаси борасида катта фарқни сезиш қийин эмас. “Насаф”да яратилган шароитлар юксак даражада. Куч жиҳатдан олиб қараганда, аввалари ҳам “Насаф” етакчи жамоа бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Яна шуни қўшимча қилиш мумкин, жамоада ҳақиқий етакчи футболчи йўқ. Олдинлари “Насаф”да Сергей Лебедев, Нўъмон Ҳасанов сингари етакчи футболчилари бўлган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 13:10, 20.10.2012.
Ўқилди: 4076 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик