Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Левандовски Гвардиола ва Хави иши ўртасидаги фарқни айтди

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски ўзи билан бирга ишлаган мураббийлар Хави ва Пеп Гвардиола ишлари ўртасидаги фарқни айтди.

«Хави Гвардиола каби ҳар бир деталга эътиборли эмас. Унинг ўзига яраша қарашлари бор.

Улар майдонда ўйнаган позициялар туфайли футболга турлича ёндошишади. Аммо Хави кичик жиҳатларга у қадар эътиборли эмас. Шунга қарамай, у катта ютуқларга эришяпти ва мураббий сифатида ўсиб боряпти.

Буюк футболчи бўлиб, кейин мураббийга айланганлар ўйинчиларга ўз фикрини осон тушунтириб бера олади. Уларнинг фикрини англаб олиш қийин эмас.

Гвардиола шундай мураббийки, унга машғулотнинг ҳар бир жиҳати муҳим. «Бавария»да у менга чап ёки ўнг оёқ билан ўйнаш учун корпусни қандай қўйиш кераклигини тез-тез тушунтирарди. У мендан чап оёқда кўп ўйнашни талаб қиларди. Шунда менда майдонни кўра олиш чегараси кенгаяди. Фақат ўнг оёқ билан ўйнаганда кўриш чегараси торайиб қолади.

Гвардиола менга ҳеч қачон гол уришни ўргатмаган. Чунки, бу ишни мен ундан кўра яхшироқ уддалайман», – деди Левандовски.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:39, 22.06.2023.
Ўқилди: 5433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик