"Ньюкасл" ўз тарихидаги энг йирик харидни амалга оширмоқда. Фабрицио Романонинг ёзишича, "Милан" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали борасида ҳаммаси ҳал қилинган.
"Ньюкасл" 23 ёшли футболчи учун 70 миллион евро тўлайди. Тонали АПЛда йилига 8 миллион евро маош билан таъминланади. Шартнома эса 2026 йилнинг июнига қадар тузилади. Ҳозирда расмий ҳужжатлар тайёрланмоқда.