Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Карим Бензема кетганидан кейин янги сардорни аниқлади. Франциялик ҳужумчи шу йилнинг ёзида “қироллик” клубини тарк этиб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди.
“Қаймоқранглилар” матбуот хизматининг хабар беришича, ҳимоячи Начо Фернандес жамоанинг янги сардори бўлди.
Ярим ҳимоячи Лука Модрич иккинчи сардор этиб тайинланди. Ундан кейинги ўринларда Дани Карвахаль ва ярим ҳимоячи Тони Кроос турибди.
"Реал Мадрид" ўтган мавсумда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. “Қаймоқранглилар”нинг энг принципиал рақиби – “Барселона” Ла Лига чемпионига айланди.