Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мустафо Байрамов: «Клубда молиявий муаммолар йўқ»

Баҳо:
+ | -

Бугунги учрашув якунлангач, ҳамкасбларимиз "Навбаҳор" мураббийи Мустафо Байрамовни саволга тутишди.

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” бош мураббийи): — “Локомотив” билан дуранг ўйнашни режалаштиргандик, аммо йигитлар умуман ўзига ўхшамади. Билмадим, уларга нима бўлганига ҳайронман. Биринчи бўлимда бошқа, иккинчи таймда умуман бошқача ўйин кўрдик. Футболчилар ўзларига яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Тажрибали дарвозабон Бугало барча зарбаларни қайтарди.

— Жамоанинг кейинги турдаги режалари қандай?
— Бизни қийин учрашувлар кутиб турибди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз мақтагулик эмаслигини жуда яхши биласизлар. Шу боис, қолган беллашувларда ғалаба қозонишга мажбурмиз.

— “Навбаҳор”да молиявий муаммолар йўқми?
— Йўқ. Бу борада ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

— Пул томонидан муаммо йўқ экан, нега “Навбаҳор” зўр ўйнаб кетмаяпти?
— Чунки бизда жамоа ҳар йили янгиланади. Мавсум якунланганидан кейин “Навбаҳордан олти нафар ўйинчи кетса, уларнинг ўрнини саккиз нафари тўлдиради. Натижада футболчилар бир-бири тушуниб олишлари учун вақт керак бўлади. Шу билан мавсум ўтиб кетади.

Фурқатбек НИШОНОВ ёзиб олди

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 07:51, 26.10.2012.
Ўқилди: 3774 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6537]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2553]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2458]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2122]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2092]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1993]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1920]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1917]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1723]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик