Испаниялик ярим ҳимоячи Андрес Иньеста "Виссел Кобе"ни тарк этиши ҳақида гапирди. Куни кеча 39 ёшли футболчи Япония жамоаси билан хайрлашув учрашувида майдонга тушди.
“Барча севги учун раҳмат, бу ажойиб эди. Бу ердаги фаолиятимнинг унутилмас дақиқалари учун барчангизга раҳмат. Хайрлашув учрашуви кутганимдан ҳам ошиб кетди. Катта раҳмат”, - деб ёзди тажрибали ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Иньеста 2018 йилдан бери "Виссел Кобе"да ўйнаган эди.