Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"МЮ"нинг Глейзерлар давридаги энг ёмон харидларини биласизми? (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Глейзерлар оиласи охирги 10 йилликда "Манчестер Юнайтед" учун анчагина муваффақиятсиз трансферларни амалга оширган. Ўзининг 18 йиллик бошқаруви давомида асосан мухлислар танқидига дучор бўлиб келаётган бизнесменлар, клубни сотувга қўйганди. Тез орада "МЮ" қатарлик банкир Шайх Яссимга сотилса керак. Агарда шундай бўлса, Глейзерларнинг клуб тарихидаги ўрни дастлаб муваффақиятлар билан, 2013 йилдан кейин эса тартибсизликлар билан эсга олинади. Бу хаосни ҳар хил мураббийлар билан бирга, улар сотиб олган турлича футболчилар ҳам келтириб чиқарган. Қуйида Глейзерлар давридаги энг омадсиз 10 та харид санаб ўтилади.

Антони

Ўтган мавсум Антони қатнашган ҳар қайси ўйинни кўрган инсон биладики, у ўзига сарфланган 85 миллион фунт пулни оқлай олгани йўқ. Вингер Глейзерлар пулни аёвсиз совуришининг намунаси бўлди холос. Бразилиялик футболчи ўзининг ажойиб қобилиятини намойиш этди. Аммо ҳеч қачон тен Хаг жамоасига фойда келтирмади.

Харри Магуайр

Магуайр аслида ёмон футболчи эмас. Бу фикримизни ҳимоячининг Англия терма жамоаси сафидаги ҳаракатлари исбот этади. Бироқ, тан олиш керакки у ўзига сарфланган 80 миллион фунтга арзимайди. Айнан шу сабабли бу ёз клуб раҳбарияти уни сотиш ҳаракатига тушиб қолган.

Донни ван де Бек

"Аякс"дан олиб келинган ярим ҳимоячи, Оле Гунар Сульшернинг танлови эди. Аммо норвегияликнинг ўзи Ван де Бекни асосий таркибга киритмади. Афсуски, Нидерландия терма жамоаси аъзоси охирги икки йилда "МЮ" учун жами 15 та ўйинда иштирок этди холос.

Анхель Ди Мария

Аргентиналик афсона футболдаги энг катта номлардан бири саналади. Аммо унинг "МЮ"даги даври омадсиз кечганди. Ди Мария "Реал"дан 60 миллион фунт эвазига олиб келинади. Ҳужумчи бир мавсум "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилиб, кейин "ПСЖ"га кетишга мажбур бўлган. У Англиядаги даврида уйини ўғри уради.

Ромелу Лукаку

Лукаку "Манчестер Юнайтед"нинг ҳақиқий юлдузга айлана олмаганди. Икки мавсум ичида 27 та гол урган ҳужумчи, "Интер"га кетади. "Эвертон"дан 75 миллион фунтга харид қилинган футболчи, мухлисларнинг "каттакон чақалоқ" деган дашномига қолади. Айтиш мумкинки, Лукаку фақатгина Глейзерларнинг чўнтагига ортиқча юк бўлган.

Виктор Вальдес

Виктор Вальдеснинг ёмон даври 2015 йилда, дарвозабоннинг эркин агент сифатида олиб келинишидан бошланади. У аввалига тиззасидан олган жароҳатини бир муддат даволайди.
Кўп ўтмай, собиқ "Барселона" афсонасининг Луи ван Гал билан муносабатлари ёмонлашади. Вальдес 18 ой ичида "МЮ" билан иккита ўйин ўтказиб, охир-оқибат "Мидлсбро"га сотиб юборилади. Аммо у бир ярим йил ичида маоши сабабли анчагина пулни совирганди.

Жейдон Санчо

Яна бир катта харидлардан бири бу Санчодир. Жейдон Санчо 2021 йилда "Боруссия Дортмунд"дан 73 миллион фунтга сотиб олинади. Ҳамма ҳужумчини Англияда гуллаб-яшнашини кутади. Аммо акси бўлди. Икки йил ичида Санчо 12 та голга муаллифлик қилди. Бу вақт орасида 21 ёшли футболчи Англия терма жамоасидан тушиб қолган эди.

Мемфис Депай

Яна бир умидни оқламаган вингер бу Депайдир. Унга еттинчи рақам берилади. Нидерландиялик 2015 йилда 25 миллион эвазига келтирилган. Бир мавсумда Депай 2 та гол уради холос. 2017 йилда ҳужумчи "Лион"га 15 миллион фунтга сотилади.

Радамель Фалькао

Фалькао "Атлетико"да сон-саноқсиз голлар уриб, инглиз клубларига кун бермасди. Аммо унинг Англияга келиши яхшилик келтирмади. "Манчестер Юнайтед" колумбияликни "Монако"дан 6 миллион фунтга ижарага олади. У 29 та ўйинда қатнашиб, 4 тагина гол билан ортга қайтганди.

Алексис Санчес

Итлар ва пианинони яхши кўрадиган футболчи "Арсенал"да феноменал эди. У 2018 йилда Мхитарян эвазига алмаштирилган. 18 ой давомида Чили терма жамоаси аъзоси "қизил иблислар" учун бор-йўғи 3 та гол урганди. Ҳужумчи "МЮ" учун йилига 14 миллион фунтга тушади. Шундай қилиб, Санчес қарори бутунлай хатолиги ўз тасдиғини топади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: dailystar.com
Киритилди: 19:01, 04.07.2023.
Ўқилди: 2901 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.