Ла Лига раҳбарияти EA Sports билан ҳамкорлик қилиш орқали турнирни янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Энди ўйинлар монитор орқали янада реаллик касб этади.
Испания чемпионати расмийлари лиганинг келаси мавсум телетомошабинлар учун қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги эскизлар билан бўлишди.
Жонли статистика ва ўйин шаблонлари баҳс ҳақида батафсил маълумот беради.
Юқори тезликлар, ўйинчиларнинг позициялари, ўтиш зоналари ва ҳимояланиш тактикаси – бу трансляция пайтида тез-тез кўришингиз керак бўлган нарсалар.
Ҳатто ўйинчилар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилади!
Ла Лига президенти Хавьер Тебас шундай деганди: "Бугун биз испан футболи ва дунё учун инқилобий ўзгаришларни ифодаловчи янги даврни бошлаймиз.
Биз буни клублар ва EA Sports каби стратегик ҳамкорлар билан ўралган ҳолда амалга оширамиз, уларсиз буларнинг ҳеч бири мумкин бўлмайди. Биз биргаликда жамият учун яхшироқ футбол тизимини яратмоқчимиз. Стратегик шерикларни қўллаб-қувватлаш асосий меъзон бўлиб қолади. Ла Лига ноёб маҳсулотни таклиф қилмоқда. Бу кўп мақсадли лойиҳа бўлиб, у барча ёшдаги одамларга манзур бўлади”, – деди Тебас.