"Манчестер Юнайтед" Харри Кейн учун курашдан чиқиб кетганидан сўнг, "Бавария" Англия терма жамоаси сардори учун асосий даъвогарга айланди. Қуйида британиялик футболчилар аввалроқ Мюнхен клубида қандай ўйнаганини эслаймиз.
Хабарингиз бор, англиялик футболчилар бошқа қитъаларга тез-тез кўчиб ўтавермайди. Албатта, бундай ҳолатлар баъзида рўй беради, масалан, Жуд Беллингем бир неча йил мобайнида Туманли Албиондан ташқарида қандай қилиб муваффақиятли ўйнаш мумкинлигини ёрқин кўрсатиб берди. Бироқ, бу қоидадан истисно. Демак, деярли ҳар қандай юлдузни тўплай оладиган топ-клуб - "Бавария"да Буюк Британиянинг бутун тарихи давомида бунчалик кўп вакиллари бўлмаган.
Оуен Харгривз
"Бавария"да ўйнаган биринчи инглиз Оуэн Харгривз эди. Тўғри, уни кўпрқ Англия футболи вакили дейиш тўғрироқ. У Канадада туғилган ва уэлслик илдизларга эга эди. Шу билан бирга, Харгривз ўзининг футбол таълимини "Бавария"да бошлади, у ерга 16 ёшида кўчиб ўтди, шунинг учун у қайсидир маънода Мюнхеннинг тарбияланувчиси ҳамдир. Немис клубида ярим ҳимоячи 2000/01 йилги мавсумда 19 ёшида дебют қилди ва дарҳол супер мавсум ўтказди. "Бавария" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, Харгривз эса ярим финалда "Реал"га қарши ажойиб ўйнади. Ярим ҳимоячи "Реал Мадрид"да ўйнаган Стив Макманамандан кейин хориж жамоаси билан йирик еврокубокни қўлга киритган иккинчи инглиз бўлди. "Бавария" билан Харгривз тўрт марта Бундеслига ва уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди, шунингдек, қитъалараро кубокни қўлга киритди. 2007 йилда ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди, у ерда биринчи мавсумда Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лигада ғалаба қозонди, аммо кейин жиддий жароҳат туфайли у фаолиятини давом эттира олмади, деярли бутун 2008/09 мавсумини ўтказиб юборди. 2011 йилда Харгривз "Манчестер Сити"га кўчиб ўтди ва бунинг учун у 4 та ўйин ўтказди ва бутсаларини михга осди.
Омар Ричардс
2021-йилда яна бир инглиз футболчиси “Бавария”га ўтди ва бу кўпчиликни ҳайратда қолдирди. "Бавария" "Рединг" ҳимоячиси Омар Ричардсни текинга сотиб олди. Чап қанот ҳимоячиси барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушди, аммо захирадан. Ричардс Мюнхен билан Бундеслигада ғолиб чиқди, аммо 2022 йилнинг ёзида у "Ноттингем Форест"га 8,5 миллион еврога сотилди. Кўринишидан, "Бавария" шунчаки футболчидан пул ишлашни мақсад қилганди.
Марк Хьюз
80-йиллар охирида Марк Хьюз "Бавария"да бир мавсум ўтказди. Уэльслик ҳужумчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да бошлаган, 25 ёшида "Барселона"га ўтган. Ўшанда Каталония клубини Тьерри Венаблес бошқарган. Хьюз "Барселона"да энг яхши йилни ўтказмади ва 1987/88 йилги мавсумда "Бавария"да ижара асосида ўйнади. Мюнхенда у очила олмади. "Бавария" сафида уэльслик футболчи барча мусобақаларда бор-йўғи 23 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва бирорта ҳам соврин ютмаган. Аммо фаолиятининг айнан шу босқичида Хьюз бир кунда иккита расмий ўйинда қатнашишга муваффақ бўлди. 11 ноябрь куни Уэльс терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичида Чехословакия терма жамоаси билан меҳмонда майдонга тушди. Инглизлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди, Хьюз барча 90 дақиқани майдонда ўтказди. Ўйин тугагандан сўнг дарҳол Мюнхенга йўл олди ва у ерда ўша куни "Бавария" Германия кубоги такрорий ўйинида "Боруссия Мёнхенгладбах"ни қабул қилди. Учрашувнинг 63-дақиқасида Хъюз майдонга тушди ва қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда 120-дақиқада янграган финал ҳуштагигача ўйнади. Хьюз яна гол ура олмади. Ўша мавсум охирида уэльслик футболчи ўзининг ватани "Манчестер Юнайтед"га қайтди.
Алан Макиналли
80-йилларда Шотландия футболи юқори даражада баҳоланди, маҳаллий жамоа катта турнирларга йўл олди. Алан Макиналли ўз уйида "Эйр Юнайтед"да фаолиятини бошлаган ва 21 ёшида "Селтик"га ўтган. Уч йил ўтгач, ҳужумчи "Астон Вилла"га ўтди ва 1989 йилда 26 ёшида "Бавария"га жўнади. Шотландиялик Мюнхендаги биринчи мавсумни яхши ўтказди - Бундеслигада ўнта гол. Гарчи "Бавария" ҳужумчини сотиш ҳақида ўйласа-да, у таркибдан жой учун курашмоқчи эди. Иккинчи мавсум унчалик самарали бўлмади, кейин Макиналли жиддий жароҳат олди. "Бавария" ҳужумчини даволаган, аммо 1993 йилда уни Шотландиянинг "Килмарнок" клубига қўйиб юборишган ва у ерда ҳужумчи фаолиятини якунлаган.
Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади