Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Улуғбек Бақоев — энг яхши тўпурар ва кумуш медаль соҳиби

Баҳо:
+1 | -

Ҳозиргина Қозоғистон чемпионатининг 26-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Ушбу турда мусобақада 2 ва 3-ўрин эгалари номи аниқ бўлиши керак эди.

"Иртиш" клуби ўтган турда чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритган "Шахтёр" клуби меҳмони бўлди. Улуғбек Бақоев ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ чемпион дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни ўзбекистонлик ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Ўйин давомида ҳамюртимизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, бироқ бу вазиятларда Улуғбек фойдалана олмади. Ўйиндаги ягона гол павлодорликларга ғалаба  билан биргаликда кумуш медалларни ҳам келтирди. "Иртиш" ҳисобидаги очколар сони 51тани ташкил қилди.

Улуғбек Бақоев эса 14та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди. Эътиборли томони, Бақоев кетма-кет учинчи мавсумда ушбу унвонни қўлга киритмоқда. У 2010 йилда "Тобол" (18та гол), 2011 йилда "Жетису" (16та гол) жамоаларида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган бўлса, ушбу мавсумда у "Иртиш" билан шундай совринн қўлга киритади. У 2004 йилда ҳам "Тобол" сафида мавсумнинг энг яхши тўпурари (22та гол) бўлганини инобатга олсак, Улуғбек 4 марта Қозоғистоннинг энг яхши тўпурарига айланганини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, Бақоев сўнгги 3 йилдан бери медалларга эга бўлмоқда: 2010 йилда — олтин, 2011 ва 2012 йилларда — кумуш.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 26-тур
"ШАХТЁР" - "ИРТИШ" - 0:1
Гол: Улуғбек Бақоев (7)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:58, 28.10.2012.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.