Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ўзбекистон терма жамоалари мураббийлари ОФК ва ФИФА турнирларида тўпланган тажрибалари билан бўлишдилар

Баҳо:
+ | -

2023 йил Ўзбекистон терма жамоалари Осиё кубоги каби йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиб, ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар.

Мусобақалар давомида мураббийлар, мутахассислар ҳамда соҳа вакиллари тажриба орттириб бордилар. Эндиги вазифа мазкур тажрибани ёш мураббийлар билан бўлишиш ҳамда ўзаро фикр алмашиб, келгуси режаларни муҳокама қилишдан иборат.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва терма жамоалар мураббийлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашув аввалида Равшан Ирматов кейинги йилларда терма жамоаларни ривожлантириш бўйича ёндашув ўзгарганини айтиб, мураббийларимиз ўзаро биргаликда ишлаш, ягона футбол фалсафасини сингдириш, футбол менталитетидан келиб чиқиб асосий йўналишларни белгилаб олишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов тадбирда сўзга чиқди:

— Охирги йилларда терма жамоаларимиз фаолиятини тўғри ва тизимли ташкиллаштириш юзасидан катта қадамлар ташланди. Бироқ биз йўлни бошидамиз, олдимизда қилишимиз керак бўлган ишларимиз кўп. 

Ҳар бир мусобақадан сўнг мураббийларимиз ўзаро йиғилиб, ўтган ўйинларни таҳлил қилишлари, олинган тажрибани бўлишишлари, рақиб жамоалар ва уларнинг ўйин услублари ҳақида фикр алмашишлари керак. Бу барча мураббийлар учун фойдали бўлади. 

Мураббийлар томонидан олдиндаги режаларимиз муҳокама қилиниб борилса, ўзаро боғлиқ ҳолда ягона мақсад учун ишланса, сифат янада яхшиланади. 

Ёшларимиз ва ўсмирларимиз ўтган Осиё кубогида муносиб иштирок этдилар. Жаҳон чемпионатида орттирган тажрибамиз туфайли Индонезияда ўтадиган мундиалга ташкилий, техник-тактик, жисмоний, руҳий ва фармакологик жиҳатдан янада яхши ҳолатда етиб борамиз, деб ўйлайман.

Мулоқот давомида ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

— Бизда иқтидорли футболчилар жуда кўп, уларни кашф қилиш эса энг муҳим ва долзарб вазифамиз. Шу сабабли терма жамоа мураббийлари академия мураббийлари билан алоқа ўрнатган ҳолда болаларнинг ривожланиш ва ўсиш кўрсаткичларини мониторинг қилиб боришлари керак.  

Футболни алдаб бўлмайди, шу сабабли барчамиз ўз ишимизга астойдил ёндашиб, ўзаро тажриба алмашиб, биргаликда ҳаракат қилсак, албатта эртага натижаси бўлади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:37, 07.07.2023.
Ўқилди: 1195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.