Килиан Мбаппе “ПСЖ”даги ҳозирги ҳолати, “Олтин тўп”га номзодлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Жамоат менинг натижаларимни яхши баҳоламайдими? Ҳа. Лекин бунда уларни айбламайман. Улар мени Францияда қандай улғайганимни кўрди, ҳар ҳафта ё “ПСЖ”даги ёки терма жамоадаги ўйинимгагина гувоҳ. Узоқ йиллар мобайнида кўплаб голлар уриб келяпман. Бу эса улар учун одатий ҳолга айланган.
Бундан шикоят қилмайман. Ҳали ёшман, яқиндагина актёр бўлишимдан олдин томошабин эдим. Мен ҳам Месси ёки Роналду сингари буюк футболчиларнинг ишларини етарлича баҳолай олмаганман. Ҳозир биз янада кўпроқ талаб қиладиган жамиятга яшаяпмиз.
"“ПСЖ”даги ўйинларим унчалик фойда бермайди. Биламан, охирги пайтлар гап-сўзлар кўпайиб кетди, лекин мен нима тўғри бўлса, шуни қиляпман.
“ПСЖ” Чемпионлар Лигасида нега муваффақиятсизликка учраётганини билмайман. Биз қўлимиздан келганини қилдик, нуқта. Бу савол жамоани қураётган одамларга берилиши керак.
Мен эса ўз ишимни янада яхшироқ қилишга уриняпман. Ушбу мавсум клуб учун 40 дан зиёд гол урдим, терма жамоада эса 13 та голга муаллифлик қилдим. Мен сеҳргар эмасман.
Агар олдинги қоидалар амалда бўлганда, мен ҳозир “Олтин тўп”га номзодлар қаторида бўлмасдим. Ҳозир футболчининг ўйинига кўпроқ эътибор берилмоқда.
Ҳозир кўпроқ майдонда кўзга ташланган, ўйин тақдирини ҳал қилган, жамоага катта таъсир ўтказа олган футболчилар танлаб олинмоқда.
Бу борада мен ҳам танловлар ичидаман. Ҳа, соврин учун номзодман, лекин нима бўлишини вақт кўрсатади", — деди Килиан Мбаппе.
Аввалроқ “ПСЖ” президенти Носир ал-Ҳелайфий Килиан шартномани узайтиришни истамаса, унга эшиклар очиқ эканлигини таъкидлаганди. Мадриднинг “Реал” клуби футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2024 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.