Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Навбаҳор»да 1-давра якунлари: Энг яхшилар рўйхатида ким пешқадам?

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг 1-даврада қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.

Ўзингизга маълум, “лочинлар” давралар оралиғидаги танаффусга турнир пешқадами сифатида чиқиб кетишди. Маълумки, ғалаба қозонишда ўйинларда фаол ҳаракат қилган ўйинчиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Хўш, “Навбаҳор”нинг Сoca Cola Суперлигаси 1-даврасидаги баҳсларда кимлар энг яхшилар қаторидан жой олишди?

“Навбаҳор”нинг ортда қолган 13 та баҳсидан 8 тасида жамоа аъзолари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилишди.

Қолган 5 та ўйинда рақиб ўйинчилари шундай эътирофга сазовор бўлишган. Аммо яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўша учрашувларнинг фақат 2 тасида жамоа мағлубиятга учраганди, холос.

Қолган ўйинларнинг 2 тасида “лочинлар” дурангга имзо чекишган, яна биттасида эса зафар қучишганди.

Ортда қолган баҳсларда “Навбаҳор”нинг 2 нафар ярим ҳимоячиси - 22 ёшли маҳоратли Остон Ўрунов ва 29 ёшли тажрибали Жамшид Искандеровлар  ЎзПФЛ томонидан  учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилишди.

Ўрунов 6 марта (!), Искандеров эса 2 марта комиссарлар томонидан энг яхши, дея эътироф этилишди.   

Бежизга Жамшид Искандеров “Гол+пас” тизимида 7 очко билан “Навбаҳор”да пешқадамлик қилмаяпти, Остон Ўрунов эса 5 та гол билан “лочинлар” тўпурари бўлиб турмаяпти. Ушбу эътирофларнинг ортида мазкур ўйинчиларнинг муносиб меҳнатлари самараси ётибди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:07, 10.07.2023.
Ўқилди: 1433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.