Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Бунёдкор-1» ва «БЎСМ-16» жамоалари ўйинлари

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва “БЎСМ-16” жамоаси турли ёш тоифасидаги тарбияланувчилари ўзаро беллашишди.

“Бунёдкор-1” – “ БЎСМ-16” 3:2. (2001 йилда таваллуд топганлар)
Дастлаб майдонга 11 ёшга тўлган мактаб тарбияланувчилари чиқиб келишди. Бу ёш тоифасидаги болалар қизиқувчанлигини инобатга олсак, тўп учун кураш анча жиддий тус олди. Тўп қайси томонга борса, футболчилар ҳам ўша томонга боришди. Анча шиддатли баҳс бўлди, десак адашмаган бўламиз. Буни ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Биринчи гол мезбонлар томонидан киритилди. Бу вазиятда О.Юсупов ўзини кўрсата олди. Лекин хурсандчиликлари узоққа чўзилмади. Жафар Раҳматуллаев жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди. Мувозанат тикланганидан сўнг жамоалар асосий эътиборини қарши хужумларга қаратди. Шундан кейин қайсидир томон хисобда олдинга ўтиб олиши аниқ эди. Чунки ҳар бир ҳаракатлар жиддий тус олаётганди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Игорь Чикризов меҳмонларни олдинга ўтиб олишларини таъминлади. Имкониятни бой бераётган бунёдкорчилар бор имконият билан ҳаракат қилишди. Мураббий тинмасдан кўрсатмаларини бериб борди. Кўп ўтмай эса бу ўз мевасини бермасдан қолмади. Ш.Асқаров мувозанатни тиклаган бўлса, ўйиндаги ҳал қилувчи голни Х.Набиев киритди. Шу тариқа учрашув ниҳоясига етди.

“Бунёдкор-1” – “БЎСМ-16” 2:0. (1999 йилда таваллуд топганлар)
Иккинчи учрашув эса бироз эҳтиёткорликка таянган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Илк дақиқалардан бошлаб рақиблар бир-бирларини ўрганган ҳолда ҳаракат қилишди. Ўз олдига фақат ғалаба қозонишни мақсад қилган жамоага бу усул етарли эмаслигини билган бунёдкорчилар секин-аста кенг фронт бўйлаб ҳужум қилиш пайига тушишди. Шундай ҳужумларнинг бирида, яъни, ўнг қанотдан ташкил эътилган ҳужум натижасида хисоб очилди. Бу вазиятда А.Абдумаликов ҳимоячилардан абжирлик билан ҳаракат қилиб жамоаси жонига оро кирди. Голдан кейин меҳмонлар ҳимояга ётиб олишмади. Алсо ўзининг комбинацион ўйинини намойиш этди. Ана шундай ижроларнинг бирида яна ўша А.Абдумаликов катта саҳнага чиқди. У ўзининг дриблингини ишга солиб рақиб посбонини доғда қолдирди. Бу хисоб ўйин якунигача ўзгармай қолди.

“Бунёдкор-1” – “БЎСМ-16” 6:0. (1998 йилда таваллуд топганлар)
Майдонда “Бунёдкор-1” оқ, “БЎСМ-16” сариқ рангда ҳаракат қилишди. Бу учрашув олдингиларидан катта фарқ қилди. Чунки ўтган барча ўйинларда деярли орада мувозанат бор эди. Аммо бу баҳсда ёш “қалдирғочлар” яққол устунлик қилишди. Дастлабки дақиқалардан тўп “БЎСМ” вакилларида бўлганида майдон эгалари кучли прессинг қўллаб рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилишди. Натижада ҳужумга ўтган оқлар хатоларни кечирмасликларини ва унинг жазоси гол эканлигини исботлашди. 13-рақамдаги бунёдкорчи дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпни голга айлантира олди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас 8-рақамдаги плеймекер ўзини кўрсатди. Жарима майдони ичидан туриб тўпни айланма зарба билан дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг сариқ либосдагилар ҳам қарши ҳужумга ўтиб дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Аммо рақиб посбони бу вазиятни бартараф эта олди. Бироз ўтиб эса яна хисоб очилди. Бу ҳолатда ҳам “БЎСМ-16”чилар посбони ҳар қанча уринмасин бари-бир бунёдкорчи Маъруф Жумаев ўз мақсадига етишди – 3:0. Бу гол уларга адреналин вазифасини бажарди десак муболаға бўлмайди. Натижада улар навбатдаги дарвоза ишғол қилиниши билан якунланди. 5-рақамда ҳимоя қўрғонларидан бирини ташкил этган футболчи узоқ масофадан йўллаган тўпи жамоасининг биринчи таймдаги сўнгги голи бўлиб чиқди. Иккинчи бўлим ҳам олдинги таймдаги ценарий остида кечди. Бу ўйиндаги 8-рақамдаги Дониёр Турсунов 10-рақамдаги жамоадошини жуда яхши вазият яратиб берди. У эса бундай инъомларни кўкка совурадиганлар сирасидан эмаслигини исботлади. Бу ҳолатда дарвозабонни ҳам алдаб таблода – 5:0 порлаб туришига сабабчи бўлди. Бироз ўтиб голларган ўзига кела олмаган меҳмонлар Маъруф Жумаев учрашувга сўнгги нуқта қўювчи голини ўтказиб юборишди.

“Бунёдкор-1” – “БЎСМ-16” 4:1. (1997 йилда таваллуд топганлар)
Навбатдаги баҳсда бунёдкорчилар кўк, “БЎСМ-16” вакиллари сариқ формада майдонга тушдилар. Биринчи бўлиб мезбонлар ҳужум қилишга эришишди. Аммо меҳмонлар ҳимоячилари яхши ҳаракат қилиб тўни майдондан чиқариб юборишди. Мана шу бурчак зарбаси хисоб очилишига олиб келди. Бу вазиятда тўпга ҳаммадан баланд сакраган 4-рақамли ҳимоячи Ислом Қобилов дарвозани ишғол қилди. Тезкор гол ўтказиб юборган сариқ либосдагилар ҳимоясида пала-партишликлар кузатила бошлади. Бу эса рақиблар учун айни муддао бўлди. Кетма-кет ҳужумлар ўз самарасини бермасдан қолмади. Ҳимоядаги ҳатолардан фойдаланган ҳужумчи Санжар Қодирқулов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кейин майдон эгалари тўпни назорат қилишга ўтишди. Ҳимояда ҳам тўпни ўзларида кўп сақлаб туришлари оқибатида муаммоларга дуч келишди. Мана шундай вазиятлардан бири бурчак зарбаси билан якунланди. Бу ҳолатда ҳам 4-рақамдаги ҳимоячи барчадан баланд сакраб орадаги ҳисобни қисқартиришга мувоффақ бўлди – 2:1. Шундан сўнг жамоалар анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қила бошлашди. Фурсат бўлди дегунча дарвозаларга таҳдид солиб туришди. Аммо бу билан ғалабани ушлаб қолишни ёки ортда бораётган жамоани мувозанат тиклашига етарли эмасди. Шуни билган мезбонлар чап қанотдан ташкил қилинган ҳужумни Санжар Қодирқулов ниҳоясига етказиб қўйди. Голдан кейин жамоалар ўйин темпини бироз туширишди. Аммо тиниб тинчимас Санжар Қодирқуловни тўхтатиб қолиш мушкул эди. У эса бу ўйинда “хет-рик” қайд этиб жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.

“Бунёдкор-1” – “БЎСМ-16” 7:2 (1996 йилда таваллуд топганлар)
Бу учрашувда “Бунёдкор-1” оқ, “БЎСМ-16” ўзининг одатий формасида майдонга тушди. Ўйин бошланганидан меҳмонлар рақибларига кучли босим ўтказишди. Аммо бу вақтинчалик ҳолат эди. Бунёдкорчилар комбинацион ўйинлари эвазига ушбу прессингни ёриб чиқиб кета олишди. Сўнгра ўзлари кенг фронт бўйлаб ҳужум ташкил этишди. Чап қанотдан уюштирилган рейдда сариқлардан бири жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгилади. Уни эса 10-рақамли футболчи Улуғбек Давлатов ишончли тарзда амалга ошириб хисоб оширилишига сабабчи бўлди. Голдан руҳланган оқлар кетма-кет ҳужумлар қилишди. Бироқ “БЎСМ-16” дарвозабони анча яхши ҳаракат қилиб, ҳавфни бартараф этиб турди. Бироздан сўнг эса Достон Ҳамдамов ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозабонни алдаган ҳолда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан учинчи гол ҳам киритилди. Бу вазиятда ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Суннат Абдуллажонов якунлаб қўйди. Бироздан кейин эса меҳмонлар ўзларини кўрсатишди. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, “Бунёдкор” ҳимоясида ҳам хатолар учраб турди. Бу эса уларга қимматда тушди. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг бир-бирига ишониб қолишидан рақиб фойдаланиб, орадаги фарқни қисқартиришга эришди – 3:1. Тўпни майдон марказидан ўйинга киритиб ўнг қанотдан ҳужум қилишлари қўл келди. Бу вазиятда Вечеслав Пурак ўзини кўрсатди. Бироз ўйин темпни пасайтирган жамоалар яна олдинга биришди. Бу “БЎСМ-16” вакилларига қўл келди. Жарима майдони ичида мезбонлардан бири қўл билан ўйнагани учун пенальти белгиланди. У эса ҳеч қандай қийинчиликсиз дарвозани ишғол қила олди – 4:2. Ўйиннинг қолган дақиқаларида мезбонлар яна рақиблар дарвозасига учта тўп киритиб умумий хисоб – 7:2 бўлишини таъминлашди. Ўйинда Достон Ҳамдамов хет-рик қатд этди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:25, 31.10.2012.
Ўқилди: 4704 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.