"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан маошини камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқчи, деб хабар беради La Vanguardia. Клуб ҳозир молиявий муаммога дуч келди, шу боис раҳбарият харажатларни камайтириш йўлларини қидирмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Тер Штеген Ла Лига мавсумидаги 24 та қуруқ ўйин ўтказди. Немис бу кўрсаткич бўйича "Барселона" рекордичисига айланди. Футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.