Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛга жуда кеч келган афсоналар

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Челси" каби клублар мухлислари ўн йиллар давомида ўз жамоалари учун кўплаб афсоналарни кашф этиб келишмоқда. Аммо шундай номлар ҳам борки, улар АПЛга жуда кеч кириб келган. Улар ўзининг энг яхши йилларини бутунлай бошқа чемпионатларда, бошқа жамоалар билан ўтказади. Бу афсоналарни биз ўзга жамоаларда қилган ишларини кўрганмиз ва биламиз. Уларнинг АПЛга келиши эса анчадан кейин юз берган.

Жорж Веа

Жорж Веа ўзининг энг яхши йилларини Италияда ўтказган эди. У 2000 йилда "Челси" сафига ижара асосида келиб қўшилади. Ҳужумчи, кейинчалик "Манчестер Сити" билан ҳам ёмон мавсум ўтказмади. Веа "Олтин тўп"га лойиқ футболчилардан бири эди. Аммо АПЛ шундай афсонани анча кеч таниди.

Патрик Клюйверт

Клюйверт-Ширер жуфтлигини 90 йиллар ўртасида кўриш "Ньюкасл Юнайтед" мухлисларини қувонтирган бўларди. Афсуски, бу жамоа учун ХХI аср омадли келмади. Натижалар ёмонлашиб кетган эди. Юқоридаги номлар эса 2004-2005 йилга келибгина бирлашди. Аммо бу пайтда анча кеч эди. Мавсум "Ньюкасл" учун 14 ўринда якун топади.

Златан Ибрагимович

Ибрагимович 34 ёшидан кейин "Манчестер Юнайтед"га келади. Ўзининг илк мавсумида, швециялик ҳужумчи мавсум ўртасига қадар 28 та гол уришга эришган эди. Афсуски, Ибрагимовоч жароҳати сабабли мавсумнинг қолган даврида кўп ҳам майдонга туша олмади. Кейинги йили у эркин агент сифатида "ЛА Гэлакси" сафига йўл олади. Ўшанда ҳамма Ибрагимович "МЮ"га ўта кеч келганини англаб етганди. Агарда ҳужумчи ўз чўққисида АПЛга ташриф буюрганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди.

Эстебан Камбьяссо

2014 йил "Интер" Камбьяссо билан хайрлашади. Ўшанда, АПЛга эндигина янги чиққан "Лестер Сити" уни таклиф этади. Ярим ҳимоячи бир мавсум "тулкилар" сафида ҳаракат қилганди. Камбьяссо ўша мавсумда жамоанинг энг яхши йил футболчиси деб топилади. Янги шартнома таклиф этилганига қарамай, аргентиналик афсона "Олимпиакос" сафига кетади. Орадан бир йил ўтиб, "Лестер" Англия чемпиони бўлади. Ўшанда футболчига роса алам қилган бўлса, ажаб эмас.

Майкон

Майкон замонавий ҳимоячиларнинг ёрқин намунаси эди. У 2010 йилда "Интер"нинг треб қайд этишида муҳим вазифани бажаради. Бразилиялик афсона 31 ёшида "Манчестер Сити"га келади. Жароҳатлар сабаб Роберто Манчини Майкондан кўра, Пабло Сабалета ёки Мика Ричардсни майдонга туширишни афзал кўради. Орадан кўп ўтмай, Майкон А серияга қайтиб кетган эди.

Рууд Гуллит

Гуллит 32 ёшида "Челси"га келади. Лондон клубининг энг яхши вакилларидан бирига айланган футболчи, "аристократлар"ни ўйновчи-мураббий сифатида Англия кубоги ғолибига айлантирган эди. Бу ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди: "Ҳар сафар бу жамоа учун майдонга тушганимда, мухлислар, стадион ва муҳитдан завқ олардим. Мен учун "Челси" кўп нарсани ангалатади".

Фернандо Йерро

Йерро тарихдаги энг яхши тўпурарга айланган ҳимоячилардан биридир. У фақатгина бир мавсум давомида Сэм Эллардайснинг "Вест Бром"ида ҳаракат қилган. АПЛда у битта гол ура олган холос.

Хэнрик Ларссон

Ларссон "Манчестер Юнайтед"да фақатгина 10 ҳафта ўйнайди холос. Шу қисқа вақт ичида футболчи жамоа ичида катта ҳурматга сазовар бўлади. 35 ёшида "қизил иблислар"га келиб қўшилган Ларссоннинг исмиёқ, ҳамма ёқни ларзага соларди. Афсуски, швециялик ўзининг зўр йилларини "МЮ"да эмас, балки "Селтик"да ӯтказган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:18, 15.07.2023.
Ўқилди: 2888 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.