Кириш Регистрация

"Галатасарой"ни чемпионликка етаклаган Европа юлдузлари!

Баҳо:
+ | -

22/23 мавсум якунида "Галатасарой" ниҳоят Туркия чемпионлигини қўлга киритди. Мухлислар 4 йилдан бери ғалабани кутишганди, энди эса бунинг рўёбига гувоҳ бўлишди. Турк клубининг ғалабасида Европанинг собиқ юлдузлари қўшган ҳисса катта. Хўш, бу ерда кимларни ажратиб кўрсатиш мумкин?

Дзаньоло

Италиялик футболчи қишда “Рома”дан Туркияга кўчиб ўтганди. Унинг трансфери оммавий ахборот воситаларида кўплаб саволлар туғдирди, чунки Николо эндигина 24 ёшда, аммо йигитнинг ўйини ҳақида ҳеч қандай шикоятлар йўқ эди. "Рома" бирданига ундан қутулишни истаб қолгани ғалати, албатта. Суперлигада ўз позициясида у аллақачон энг яхшилардан бири ҳисобланади. Аввалига у дебют ўйинида ғалаба голини киритган бўлса, кейин “Фенербахче” билан дербида дубл қайд этди. Охирги 5 та гол унда борган сари ишонч уйғотди. Италияда ҳам бундай ўйин кўрсатган ҳолда мураббий билан зиддиятга келгани ачинарли.

Икарди

Европанинг яна бир энг яхши ҳужумчиларидан бири. Мауро ўтган ёзда ижара асосида "Галатасарой"га ўтган эди, бироқ бир йилдан сўнг у клуб раҳбарларини "ПСЖ"дан 10 миллион еврога сотиб олишларига кўндира олди. Бу ерда у ҳамма нарсага муносиб: аргентиналик футболчи фаолиятидаги иккинчи энг муваффақиятли мавсумни ўтказди десак ҳам бўлаверади. Гол+пас тизимида у 29 очко тўплади.

Мертенс

Бельгиялик футболчи "Наполи"даги 9 йилдан сўнг фаолиятини якунлаш учун "Галатасарой"ни танлади. Бу ерда барча шароитлар қулай: яхши маош ва оиласига учиш йўлида Неаполга парвозлар учун компенсация пуллари ҳам берилади. Дриснинг ўзи ҳам ёмон формада эмас: 36 ёшида чемпионатда 6 + 3 натижа.

Киритилди: 12:22, 16.07.2023.
Ўқилди: 2067 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.