Тейани Рейндерс "Милан"га ўтади.
Журналист Антонио Витиеллонинг сўзларига кўра, “россонерилар” АЗга 20 миллион евро тўлайди, бонуслар ҳам тақдим этилади. Инсайдер Жанлука Ди Марционинг фикрича, футболчи 19+4 миллион еврога тушади.
Ярим ҳимоячи аллақачон Миланга етиб борган. Эрталаб у тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у шартнома имзолайди.
24 ёшли футболчи 2022/23 йилги Эредивизияда 34 ўйин ўтказиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.