Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Аччиқ тарих: сардорлик мақомидан маҳрум этилган афсоналар – Магуайрнинг аҳволига яна кимлар тушганди?

Баҳо:
+ | -

Футболда сардорлик қилишнинг ўз масъулияти бор. Сардор, энг аввало, ўзи ҳаммага ўрнак бўлиши керак. У шерикларини майдонда ва ундан ташқарида ғалабаларга илҳомлантиришга қодир бўлиши лозим. Тарихда шундай ажойиб сардорлар бўлганки, улар юқорида қайд этилган фазилатларга ортиғи билан эгалик қилган. Бунга мисол қилиб, Тони Адамс, Венсен Компани, Стивен Жеррард ва Франческо Тоттиларни келтириш мумкин. Бироқ, ҳаёт фақат оқ саҳифалардан иборат эмас. Яна ўша тарихга қайтадиган бўлсак, айрим футболчилар ўзига юклатилган вазифани уддалай олмаган ҳам. Баъзи ҳолларда улардан сардорлик боғичи олиб қўйилган. Бунга яқиндагина гувоҳ бўлдик. "МЮ" сардори Харри Магуайр Эрик тен Хаг томонидан ўз мақомидан маҳрум этилганди. 30 ёшли ҳимоячи янги мавсум олдидан сардорлик боғичисиз қолдирилди. Кўп эҳтимол, у ўз жамоасида алмаштирса керак. Қуйида шундай номларнинг айримларини билиб оласиз.

Вильям Галлас

Галлас 2007 йилда, Тьерри Анри жамоадан кетгач, сардорлик даражасига чиқарилади. Ўшанда ҳамма "Арсенал"нинг бу қароридан ҳайрон бўлганди. Негаки, бу номга лойиқроқ бўлган Гилберто Силва ҳали жамоада эди. Вақт ҳаммасини тўғирлади. Силва ўзининг ёш жамоадошлари ва кийиниш хонасидаги муҳитни танқид қилиб, интервью бергач, ундан сардорлик боғичи олиб қўйилади.

Жон Терри

Терри Англия терма жамоасидаги мақомидан мосуво бўлади. 2012 йилги қитъа чемпионатидан олдидан футболчи Антон Фердинандга нисбатан ирқчилик руҳини намойиш этади. Шу сабаб, ҳимоячи судга берилади. Суд уни айбдор деб топади. Англия ФА эса, Террини аввалига сардорлик боғичидан маҳрум қилади. Унга жазо тайинлангач, тез орада Жон Терри халқаро футбол билан хайрлашади.

Пьер-Эмиль Хёйбьерг

Даниялик футболчи "Саутгемптон"нинг узоқ йиллик сардори эди. Аммо ярим ҳимоячи 2020 йилнинг июнь ойида кетиш истагини билдиргани учун сардорликдан маҳрум қилинади. Хёйбьерг каттароқ клубга ўтишни истайман деган эди. Шу гаплардан бир неча ҳафта ўтагач, уни "Тоттенхэм"га сотишади. Хёйбьергдан кейин сардорлик Жеймс Уорд-Проузга насиб этади.

Гранит Жака

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Унаи Эмери даврида, 2019-20 йилги мавсум олдидан сардор қилиб тайинланади. Аммо икки ойдан кейин, ундан сардорлик олиб қўйилади. "Кристал Пэлас"га қарши расво кечган уй-ўйинида Жака захирага олинади. Унга нисбатан норози бўлаётган мухлисларга қарата футболчи номақбул сўзлар айтганди. Бу эса сардорликдан айрилиш билан якун тоган. Швейцариялик футболчидан олинган боғич Обамеянгга берилади.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Гранит Жакадан кейин сардорлик мақомига чиққан ҳужумчи, ўша пайтнинг энг яхшиларидан эди. Унинг ҳаракатлари билан "Арсенал" Англия кубогини қўлга киритганди. Габонлик ҳужумчи 2020 йилнинг ёзида янги битимга имзо чекади. Ҳаммаси шундан бошланганди. Мавсум давомида ёмон ўйинлар кўрсатганидан кейин, Микель Артета Обамеянгни жамоадан бутунлай четлатади. Сардорлик эса Ляказеттга топширилади.

Мауро Икарди

Икардининг "Интер"даги даври доимо баҳсли бўлган. У клубни танқид ҳам қилади. Футболчининг агенти ва хотини Ванда Икарди мухлисларнинг ҳурматсизлиги ҳақида кўп бонг урарди. Буларнинг ҳаммаси "Интер" раҳбариятини сабр косасини тўлдирди. Охир-оқибат, 2019 йилнинг февралида ҳужумчи бутунлай жамоадан четлатилди ва ундан олиб қўйилган сардорлик боғичи дарвозабон Хандановичга топширилди.

Самюэль Это'о

Африка қитъасининг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчиларидан бири 2010 йилда Камерун сардори сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Маош масаласидан жанжаллар сабабли Камерун ФА уни 15 та ўйинга жамоадан четлатади. Кейинчалик, Это'о 2014 йилда ҳам мундиалда юрти шарафини сардор сифатида ҳимоя қилади. Жаҳон чемпионатидан кейин Камерун терма жамоасида "тозалаш" бўлади. Шу сабабли Это'о сардорликдан қуруқ қолади. Бунга жавоб тариқасида ҳужумчи терма жамоадан истеъфо беради.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:56, 18.07.2023.
Ўқилди: 2293 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.