Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ўзбек бокси афсонаси Руфат Рисқиев билан учрашиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Кремлёв Рисқиевга махсус сертификат ҳамда Malibu автомобилини совға қилди.
“Руфат Рисқиев билан учрашиш учун Тошкентга келдим. У бизнинг тарихимиз, у кишини асрашимиз керак, келажагимиз нимадан бошланишини ёшлар кўриши лозим. Ўтмишсиз келажак йўқ, уни гапиришдан ва кўрсатишдан тўхташ керак эмас”, — дейди Кремлёв ўз Instagram саҳифасида.
Аввалроқ, IBA президенти бокс бўйича биринчи Жаҳон чемпионати ғолиби Руфат Рисқиевга 10 минг доллар миқдорида мукофот пули топширганди, шунингдек, фахрий спортчига ҳар ой минг доллардан тўлаб борилишини айтиб ўтган эди.