Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

"Шўртан" - 18 ёшда

Баҳо:
+ | -

Тарихий манбаларга суянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида миллионлар севган футбол ХХ асрнинг ўрталаридан эътиборан, халқ севган оммавий спорт тури сифатида ўйнала бошланган эди. Расман олиб қараганда эса футбол Ғузорда  илк бор ХХ асрнинг 70-йилларида тўла шаклланди. Айнан 1970 йилга келиб, туман марказида жойлашган “Ғафур Ғулом” номли мактаб қошида спорт-интернат иш бошлади. Бу эса Ғузорда ҳар йили бир неча ўнлаб ёш истеъдод соҳибларининг кашф бўлишига замин яратди. Футбол масканида камол топа бошлаган истеъдодли болалар турли футбол мусобақаларида тобланишар эди. Вақти келиб шу ёшлардан “биринчи қалдирғочлар” вояга етишди. Бунга мос равишда маҳаллий аҳоли талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, 1975 йилда туман марказида ҳозирги Марказий стадион ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Ўз стадионига эга бўлган ғузорлик чарм тўп усталари “Оқ олтин” номи билан катта футболдаги илк фаолиятини бошлади. Ғузор футболининг тамал тошини қўйган, кўплаб ёшларга устозлик қилган марҳум Эшмурод бобо Чоршанбиев барча ишларда бош-қош бўлди. “Оқ олтин” футболчилари 1986 йилдан бошлаб бир неча мавсум собиқ Иттифоқ чемпионатининг Республика миқёсидаги мусобақасида тўп суришди.

 

Йиллар ўтиши билан Эшмурод бобонинг ёрдамчилари ҳам, футболга ошно тутинган ёш истеъдодлар ҳам туманда кўпайиб борди. Натижада бир эмас икки-учта жамоага етадиган даражадаги футболчилар камол топишди. Мустақиллик йилларида янада кенгайган имкониятлар эндиликда Ғузорда нафақат вилоят миқёсидаги мусобақаларга, балки олий ва биринчи лига ўйинларига бўлган қизиқишни ҳам кучайтириб юборди. Туман футболининг асосчиси Эшмурод бобо катта жамоани иккига бўлиш режасини илгари сурди. “Оқ олтин” иккига бўлинди. Жамоанинг бирига “Шўртан”, иккинчисига “Ёшлик”, дея ном берилди. Эшмурод Чоршанбиевнинг ўзи ёшлар билан ишлаш, уларни ҳам акалари сафига қўшиш мақсадида “Ёшлик”да қолди. “Шўртан”га эса Баҳодир Аҳмедов устозлик қиладиган бўлди. Шундан сўнг иккала жамоа ўртасида соғлом рақобат юзага келди. Бу орада Ғузор футболида “суяги” қотган, жамоа таркибида моҳир футболчи сифатида бир неча мавсум давомида муносиб фаолият олиб борган, бугунги кунда ҳам ана шу клубнинг оёққа туриши, нафақат Республикамизда, ҳаттоки, Халқаро майдонларда ҳам юксак ном ва эътибор қозонишида фидокорона меҳнат қилиб келаётган ижрочи директор Икром Норчаевнинг саъй-ҳаракатлари ҳамда елиб югуришлари билан 1994 йилнинг 5 ноябрь санасида  “Шўртан” Профессионал футбол клуби расман юридик мақом - статусга эга бўлди. Ана ўша орадан ўтган қисқа, лекин шарафли йиллар давомида Ғузор жамоаси босқичма-босқич ривожланиш пиллапояларидан юксаклик сари кўтарилиб борди. Аввал вилоят чемпионатида, кейин Ўзбекистон Республикаси биринчилигида муваффақият қозонган “Шўртан” ПФК 2005 йилдан эса ўзининг мамлакат олий лигасидаги юришини бошлади. 2010 йилги мавсумда олий лига баҳсларида фахрли тўртинчи ўрин ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида финалга қадар етиб борган ғузорликлар жамоаси навбатдаги йилдан эътиборан илк бор Осиё футбол Конфедерацияси Кубоги турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу бир туман миқёсидаги жамоа ва унинг ашаддий ҳамда фидоий мухлислари учун чин маънодаги ҳақиқий байрам, шунингдек тарихий воқеилик эди. Шу ўринда яна бир гап: “Шўртан”нинг Профессионал клуб даражасида шаклланиб боришида муносиб ҳиссаларини қўшган фидоий мухлислар Ғузор тумани, унинг ҳудудий тарихига асосланган ҳолда ўз севимли жамоаларига жаҳон футболида кенг қўлланиш анаъанасига ҳамоҳанг равишда муносиб, чиройли, мазмун ва моҳиятга эга атама, яъни лақаб қўйишда жонбозлик кўрсатишди. Хайрулло Пирназаров раҳбарлигидаги мухлислар клуби “Шўртан”га донолик, ақл ва шижоат, ҳужумкорлик, куч, ирода, ботирлик, мардлик рамзиларини англатувчи “ОҚ БЎРИЛАР” атамасини тақдим этишди.  

Бугун - яъни ўзининг ташкил топганлигига 18 йил тўлганлигини нишонлаётган “Шўртан” Профессионал футбол клуби, унинг раҳбарияти, ҳомийлари, мураббийлар гуруҳи, барча ходимлари, футболчилари, Ғузордаги марказий стадион маъмурияти ва барча мухлисларига энг яхши тилаклар, клубнинг бундан кейинги фаолиятига, футбол оламида янада юксак чўққиларни забт этишда  омадлар, муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 11:54, 05.11.2012.
Ўқилди: 4004 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.