Кириш Регистрация

ОКМК Ислом Тўхтахўжаев билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

ОКМК иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, жамоани янада кучайтириш мақсадида селекция ишлари фаол тарзда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ўйинчиси, ўз вақтида кетма-кет Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси билан Ўзбекистон чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан, охирги мавсумни Қатарнинг «Ал-Ғарафа» жамоасида ўтказган тажрибали марказий ҳимоячи — Ислом Тўхтахўжаев ОКМК футбол клуби билан шартнома имзолади.

Футболчи фаолияти давомида «Нефтчи» (Фарғона), «Локомотив» (Тошкент), «Лиаонинг Шенянг Урбан» (Хитой), «Қизилқум» (Навоий) ва «Ал-Ғарафа» (Қатар) жамоаларида тўп тепган.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 18:19, 19.07.2023.
Ўқилди: 1277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.