"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Айнан "ПСЖ" португалиялик учун асосий даъвогар саналади, чунки ҳозирги молиявий қийинчиликларни ҳисобга олиб, "Барселона"га қиммат трансферни амалга ошириш қийин бўлади.
Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Силванинг ўзи ҳамон Каталония клубига ўтишни истамоқда - у бу имкониятни бир неча йил кутган. Бу ёзда трансфер эҳтимоли пастлигича қолмоқда.
Бернарду Силва 2017 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида тўп тепади. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.