Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Мухлисларни алдаш оқибати

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби мухлислари футболчилардан бирини аёвсиз калтаклашди.

Globo нашрида келтирилишича, ультрас энди ундан клуб билан тузган шартномасини зудлик билан бузиб, тезроқ кетишни талаб қилмоқда. Савол: ўша футболчи қайси айби туфайли кучли нафратга уради? Ўзи у ким?

Ҳаммаси тушунарли: таъкидланишича, ярим ҳимоячи Луан «Коринтианс» учун мураккаб бир паллада ўзини жароҳатлангандек кўрсатган (қовурғаси шикастланганини айтиб, маш­ғулотларда қатнашмаган). Энг ёмони, мухлислар унинг жароҳати сохта эканлиги ва дўстлари билан кўнгилхушлик қилишга йўл олганидан хабар топишган. Қисқаси, улар Луан дам олаётган жойга бостириб кириб, уни зиёфатга чақирилган 4 нафар аёл кўз ўнгида калтаклашган. Энди мухлислар футболчини қўрқоқлик ва номардликда айблашмоқда ва ушбу хатти-ҳаракатини асло кечирмоқчи эмаслар. Дейлик, ультрас футболчига ҳам, клуб раҳбария­тига ҳам ўртадаги шартномани бекор қилиш масаласида босим ўтказмоқда.

Аслида «Коринтианс»нинг жорий мавсумдаги омадсизлигида 30 ёшли Луанни ортиқча айблаш ноўрин. Чунки у майдонга тушмаяпти. Шунинг баробарида футболчининг трансфери клубга анча қимматга тушганини айтиш керак. Ҳар ҳолда, «Коринтианс» 3 йил олдин Луанни ўз сафига қўшиб олиш йўлида 5 миллион евро сарфлаганди (клуб тарихидаги рекорд сумма). Бироқ энг қимматбаҳо футболчи энди наф келтиролмайди, чоғи. Энг қизиғи, бразилиялик мухлислар Луанни Эден Азарга ўхшатишмоқда. Нега? Ҳа, бельгиялик футболчи «Реал»да кўп жароҳатланди, аммо у бирор марта айёрлик ишлатмагандир. Айниқса, қандайдир кўнгилхушлик учун. Алоҳида таъкидлаш жоиз, «Коринтианс»нинг турнир жадвалидаги позицияси можарони янада кескинлаштирмоқда. Бинобарин, Бразилиянинг азалий гранди айни пайт 20та иштирокчи орасида 16-ўринни банд этиб турибди ва унда «А» сериядан қуйи дивизионга қулаш хавфи йўқ эмас.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:14, 20.07.2023.
Ўқилди: 1345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик