"Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид "Ювентус"га ўтиши мумкин.
Турли манбалар "кекса синьора" 23 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида бир неча бор хабар беришган. Журналист Николо Балиснинг ёзишича, канадалик футболчи яқинда дўсти ва собиқ жамоадоши Тимоти Веа ўйнаган "Ювентус"га ўтишдан жуда манфаатдор. "Бьянконерилар" раҳбарлари аллақачон ҳужумчи билан мумкин бўлган ҳамкорликни муҳокама қилишмоқда. "Лилль" ўз юлдузини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Жонатан Дэвид ўтган мавсумда 40 та ўйинда 26 та гол ва 4 та голга ассистентлик қилган. Унинг "Лилль" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.